«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 21:27
ЎЗO‘Z

Ҳабиб Нурмагомедовнинг ҳаёт йўли: Болалиги, UFC, яшаш тарзи, машиналари ва шахсий ҳаёти

15 ноя, 17:00 3 947 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳабиб Нурмагомедовнинг ҳаёт йўли: Болалиги, UFC, яшаш тарзи, машиналари ва шахсий ҳаёти Ҳабиб Нурмагомедов 2020 йилнинг 24 октябрида UFC 254 мусобақасида октагондаги охирги жангини ўтказди. Ушбу мусобақадаги жанг орқали Ҳабиб кетма-кет учинчи бор чемпионлик камарини ҳимоя қилди. Бу сафар унга Жастин Гэтжи рақиблик қилди. Нурмагомедов Гэтжини буғиш усули билан муддатидан олдин мағлуб этди. Бу доғистонлик жангчининг 29-ғалабаси бўлди ва у UFC’нинг вазн тоифасидан қатъи назар умумий рейтингида биринчи ўринга кўтарилди. Хўш, Ҳабиб бу узоқ ва машаққатли йўлни қандай босиб ўтган, ҳозир қандай ҳаёт кечиради? Қуйида шулар ҳақида батафсил ҳикоя қиламиз.

Болалиги ва фаолиятининг бошланиши

Абдулманап Нурмагомедов ва Ҳабиб Нурмагомедов
Фото: «Sports.ru»

Ҳабиб Абдулманапович Нурмагомедов 1988 йилда Доғистоннинг тоғли Силди қишлоғида дунёга келган. Эътиборли томони шундаки, Ҳабиб ўзининг илк қадамларини айнан кураш татамисида қўяди. Унинг отаси Абдулманап Нурмагомедов Россияда хизмат кўрсатган мураббий ва эркин кураш бўйича спорт устаси ҳисобланарди. Абдулманап доимо ўғлини ўзи билан машғулотларга олиб борарди, шу тариқа Ҳабиб 5 ёшида илк марта ўзини спорт курашларида синаб кўрди.

9 ёшга тўлганида эса у аллақачон ҳақиқий машғулотларга киришиб бўлганди. «Бургут»нинг (Ҳабиб) ўзи ҳам бутун болалиги кураш залларида ўтганини бир неча бор таъкидлаган. Отаси Абдулманап барча шогирдлари қатори ўз ўғлидан ҳам қатъий интизомни талаб қиларди. Шу билан бирга у таълим олишни ҳам ташлаб қўймасди, буни ҳам шахсан отаси назорат қиларди.

2001 йилда Ҳабиб отаси ва ака-укалари билан Доғистон пойтахти Махачқалъага кўчиб ўтади. Кичик Нурмагомедов аралаш жанг санъатларига киришиш учун жанговар самбони интенсив равишда ўрганишни бошлади. Бу йўлда эса унга отаси ҳар томонлама таянч бўлди.

Профессионалларга ўтиш ва UFC’даги жанглар

Фото: Google Photos
19 ёшида Ҳабиб спортни тарк этиш ва қўриқчи бўлиб ишлаш ҳақида ўйлай бошлайди, бироқ отаси бунга қарши чиқиб, шундай дейди: «Агар сен бирон бир жойда ишласанг, демак сен спортчи эмассан. Сенга керак бўлган ҳамма нарсани ўзим бераман, сен эса машқ қиласан. Сенга фақат кийим-кечак ва йўлкира учун пул керак, егулик эса уйимизда ҳам бор».

Нурмагомедов отасига қулоқ тутди ва бундан-да кучлироқ машқ қила бошлади. Ҳабиб 2012 йилда UFC’даги биринчи жангини ўтказиб, унда Камал Шалорусни мағлуб этди. Шу тариқа 23 ёшли жангчи босқичма-босқич енгил вазн тоифасида чўққига кўтарила бошлади. 2017 йилнинг охирида Ҳабиб даъвогарлик жангида Эдсон Барбосани мағлуб этди. Шундан сўнг у енгил вазнда чемпион йўқлигидан фойдаланган ҳолда Эл Яквинта билан чемпионлик жангини ўтказди ва очколар бўйича ғалаба қозонди.

Фото: Google Photos
Жанг услуби ва тайёргарлик жараёнлари
Жангларда Ҳабиб тажовузкор, у доимо рақибларига ҳужум қилади. Тезкор зарбалар билан масофани йўқ қилади ва бир ҳаракат билан ўз услубини қўллайди. Нурмагомедов жуда яхши курашади, у исталган рақибини октагонга йиқитиши мумкин. У исталган рақибни «партер»да ўз назоратида ушлаб тура олади. Шунингдек, у рақибларини зарбалар ёмғири билан «сийлаш»ни ҳам унутмайди.

Ҳабиб бўш вақтларини ҳам машғулотларга бағишлайди. Одатий кунларда у кунига икки мартадан, жангларга тайёргарлик жараёнида эса уч маротабадан машғулот ўтказади. Унинг сўзларига кўра, ким кўп машқ қилган бўлса, ўша ғалаба қозонади. Ҳабиб ўзини спортга бағишлаган, буни унинг Instagram’га жойлаб борадиган суратларидан ҳам билиб олиш мумкин.

Фото: Instagram
Ҳаёт тарзи
Ҳабиб диндор инсон бўлиб, ўзига ортиқча нарсаларни раво кўрмайди ва доимий равишда хайрия ишлари билан шуғулланади. Ҳабибнинг пуллари эвазига Нигерияда бир қанча мактаблар қурилгани бунга мисол бўла олади.

Авваллари «Бургут» жанглардан оладиган гонорар эвазига куч кечирарди, баъзида ҳатто қарздор ҳам бўлиб қоларди, яъни жангдан жанггача яшарди. Аммо Конор Макгрегор билан жангдан сўнг Ҳабиб ўзининг биринчи миллион долларини ишлаб олди. Бундан ташқари, у айнан мазкур жангдан сўн кўплаб бадавлат ҳомий ва ҳамкорларга эга бўлди. Ҳозир Ҳабиб Reebok ва Toyota компанияларининг расмий вакили ҳисобланади, шунингдек, унга Gorilla энергетик ичимликларини реклама қилиш ҳам мўмайгина даромад келтиради. Ҳабибнинг MMA’даги бутун фаолияти давомида ишлаб топган пули 30 миллион долларга яқин.

Машиналари

Фото: Google Photos
Ҳабибнинг биринчи автомобили Lada Priora бўлган. Бироқ чемпион мазкур машинани тезда сотиб юборган.

Фото: Google Photos
Унинг кейинги автомобили Mercedes S300 бўлиб, маҳаллий аҳоли орасида унинг обрўйи анча баланд, боиси 90 йилларда анчайин жиддий одамлар мазкур автомобилдан фойдаланган.

Афтидан унга немис бренди ёқиб қолган кўринади, унинг навбатдаги «тойчоғи» Mercedes AMG GT S бўлди.

Фото: Google Photos
Айтишларича, унга ушбу машина маҳаллий тадбиркорлар бири томонидан совға қилинган.
Фото: Google Photos
Ҳабибнинг навбатдаги иномаркаларидан бири BMW 6 Serie саналади.

Фото: Google Photos
Шунингдек, Ҳабибнинг уйида (Доғистонда) Toyota Land Cruiser 200 ҳам бор. Умуман олганда, Ҳабиб ўта қиммат харидларни амалга оширишни унчалик ҳам хушламайди.

Шахсий ҳаёти

Фото: Google Photos
Ҳабиб ўзининг шахсий ҳаётини оммага ошкор қилмасликка ҳаракат қилади, шунинг учун ҳам шу пайтгача унинг рафиқаси юзини фақат яқин дўстлари ва қариндошлари кўрган, холос.

Ҳабибнинг айтишича, рафиқаси кўп вақтини уйда ўтказади, чалғимаслик учун эса у машғулот йиғинлари ва мусобақаларга оиласини олиб бормайди. Жуфтлик 2015 йилда қиз, 2017 ва 2019 йилларда эса икки бор ўғил фарзандли бўлган.

Фото: Instagram/@khabib_nurmagomedov
Ҳабиб 2020 йилнинг 3 июлида оғир жудоликка учради, унинг ҳар бир ғалабасига ўзидан-да кўпроқ ҳисса қўшган, доимо ёнида турган отаси Абдулманап Нурмагомедов коронавирус асоратлари оқибатида бу ҳаётдан кўз юмди. Шундан сўнг Ҳабиб қанчалик оғир бўлмасин, ҳаётида илк бор отасисиз октагонга кўтарилишга мажбур бўлди, ғалабасидан сўнг эса кўз ёшларини тиёлмади ва ҳўнграб йиғлаб юборди. У отасини хотирлар экан, шундай сўзларни ёзади: «Сизни соғинаман, сиз мен учун бир вақтнинг ўзида ҳам ота, дўст, ака ва мураббий эдингиз. Менга деярли ҳамма нарсани ўргатдингиз, умид қиламанки, мендан розисиз.

Зeрo, ота-онанинг розилиги, бу — Яратганнинг розилигидир
».




Мавзуга оид янгиликлар
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 194
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 296
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 158
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 279
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 146
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 171
  • Сўнгги янгиликлар
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 0
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 0
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 1
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 2
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 6
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 30
  • ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди? 23 апр, 18:58 117
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 42
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 61
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 150
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 45
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 30
  • Бўлимлар