«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 18:57
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмида қор ёғиши кутилмоқда

12 ноя, 00:30 4 565 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмида қор ёғиши кутилмоқда «Ўзгидромет»нинг хабар беришича, республиканинг бир қатор вилоятларида 13—16 ноябрь кунлари ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 13 ва 16 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 14 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 15 ноябрда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13 ноябрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 14 ноябрда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 15 ноябрда кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 16 ноябрда кечаси 6-11 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 15 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13-14 ноябрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади, 15-16 ноябрда кечаси 2-7 даража совуққача, чўл ҳудудларда 8-11 даража совуққача, кундузи 0-5 даража илиққача пасаяди.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 13-14 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 15-16 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ, 14 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 1-3 даража совуққача, кундузи 8-13 даража илиқ, 15 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 1-3 даража совуққача, кундузи 3-8 даража илиқ, 16 ноябрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 15 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13 ноябрда 3-8 даража илиқ, 14-16 ноябрда 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 1-3 даража совуққача, кундузи 13-14 ноябрда 8-13 даража илиқ, 15 ноябрда 3-8 даража илиқ, 16 ноябрда 1-6 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 13 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 14 ва 16 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 15 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13 ноябрда 3-8 даража илиқ, 14-16 ноябрда 0-5 даража илиқ, кундузи 13 ноябрда 10-15 даража илиқ бўлади, 14-16 ноябрда 1-6 даража илиққача пасаяди.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 13-14 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 15 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади, 16 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13-14 ноябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 15 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 16 ноябрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 13 ноябрда кечаси ва кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади, 14-16 ноябрда кечаси 6-11 даража совуққача, кундузи 0-5 даража совуққача пасаяди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 75
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 29
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 45
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 90
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 426
  • Бўлимлар