«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 09:15
ЎЗO‘Z

Коронавирус: Самарадорлиги 90 фоиздан ортиқ бўлган илк вакцина пайдо бўлди

09 ноя, 23:43 2 825 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус: Самарадорлиги 90 фоиздан ортиқ бўлган илк вакцина пайдо бўлди Фото: Reuters
АҚШ фармацевтика саноати гиганти Pfizer компанияси коронавирусга қарши вакцинасининг учинчи босқичи синовларининг дастлабки натижалари ҳақида ҳисоб берди.

Германиянинг BioNTech компанияси билан биргаликда ишлаб чиқилаётган коронавирусга қарши вакцинанинг инсонларда ўтказилган синов дастлабки натижалари 90 фоиз самарадорлигини кўрсатмоқда. Вакцинанинг учинчи фазадаги синови 27 июль куни бошланганди.

Маълум қилинишича, ушбу синовларда қатнашаётганларнинг вакцина олганларида қолганларига қараганда 90 фоизга яхшироқ натижа кузатилган (Кўнгиллиларнинг ярми ҳақиқий вакцина олмайди, тенг ярми ҳақиқий вакцина олади. Бу плацебо усули дейилади).

Компаниядагиларнинг таъкидлашича, вакцинанинг самарали таъсирини эмлаш бошланганидан 28 кун ўтиб билиш мумкин — бу вақтда беморга икки доза юборилади. Тадқиқотда жами 43 минг 538 нафар кўнгилли иштирок этмоқда. Уларнинг ҳеч бирида вакцинанинг ножўя таъсири кузатилмаган.

Pfizer бу натижаларни «фан ва инсоният учун кун» деб таърифлаган. Компаниядагилар яқин вақтлар ичида барча статистик маълумотлар таҳлил қилиниши, шундан кейин натижалар илмий журналларда нашр этилиши, компания эса вакцинани тарқатиш учун меъёрий рухсатномани олишни бошлаши мумкинлигини қайд этишган.

Шунингдек, Pfizer 2020 йил охирига қадар бозорга 50 миллион дозада вакцина етказиб берилиши, кейинги йил мобайнида бу миқдор — 1,3 миллиард дозага етказилишини маълум қилган.

Ҳозирда — якунловчи — учинчи босқич синовлари дунёда бир неча вакциналарда ўтказилмоқда. Россиянинг «Спутник V», АҚШдаги AstraZeneca ва Moderna компаниялари, шунингдек, Хитойнинг бир неча вакциналари шулар жумласидандир.

Аввалроқ Microsoft асосчиси Билл Гейтс барча синов босқичидан ўтган коронавирусга қарши вакцина АҚШда келаси йил бошларида пайдо бўлишини айтган, у бу борада Pfizer биринчи бўлиши кутилаётганини маълум қилганди.

«Агар омад кулиб боқса, бизда ҳозир учинчи босқич синовида бўлган олти препаратдан икки ёки учтаси бўлади. Pfizer’да биринчи бўлиш имконияти бор. У вакциналар ишлаб чиқариш бўйича жуда тажрибали компания ва у ўз тадқиқотини жуда пухта режалаштирган», деганди Гейтс.

Йил бошидан буён бутун дунёда коронавирусдан зарарланганлар сони 50 миллион кишидан ошди, 1,26 миллион киши касаллик оқибатида вафот этди. Сўнгги бир ҳафтада 500-600 минг киши вирусдан зарарланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Европа комиссияси раиси: Россиянинг урушдаги ғалабаси ЕИга жуда қимматга тушади 18 апр, 09:15 0
  • Украинадаги урушда қанча рус аскари ҳалок бўлгани маълум қилинди 17 апр, 22:50 198
  • Покистон Афғонистон ва Эрон билан чегаралари яқинидаги иккита базасини АҚШга топширди 17 апр, 21:27 197
  • Қозоғистонда миллиардерлар тошқиндан зарар кўрган ҳудудларга «бириктирилади» 17 апр, 20:38 174
  • Россия тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғни тарк этишни бошлади 17 апр, 19:28 209
  • Зеленский Конгрессдаги баҳсларни шармандалик ва сиёсий ўйин деб атади 17 апр, 19:25 435
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Права» расмийлаштириб беришини айтиб, фуқароларни чув тушириб келган шахс ушланди 18 апр, 08:34 0
  • “Бавария” “Арсенал”ни минимал ҳисобда мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди (видео) 18 апр, 08:29 0
  • “Реал” пенальтилар сериясида “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди! 18 апр, 08:25 2
  • Шомуродов, навбат “Ювентус”га! 18 апр, 00:18 305
  • Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик" 18 апр, 00:02 103
  • ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди 17 апр, 23:59 90
  • Ўзбекистонда пиёз нархи кескин арзонлашди. Бунга сабаб нимада? 17 апр, 23:53 170
  • Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда" 17 апр, 23:36 69
  • Тимур Кападзе Малайзия устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 17 апр, 23:10 100
  • Украинадаги урушда қанча рус аскари ҳалок бўлгани маълум қилинди 17 апр, 22:50 198
  • Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида яна бир махфий туннел топилди (видео) 17 апр, 22:29 272
  • Тимур Кападзе: Бу мусобақада кучсиз жамоа йўқ, ҳамма бу ерга катта мақсад билан келган 17 апр, 21:53 66
  • Бўлимлар