«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 21:40
ЎЗO‘Z

Андижон вилояти ҳокими мажбурий тиббий текширувдан ўтказишни жорий этиш таклифини билдирди

07 ноя, 07:33 2 016 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Андижон вилояти ҳокими мажбурий тиббий текширувдан ўтказишни жорий этиш таклифини билдирди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган йиғилишда Андижон вилояти тиббиёт тизимида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳоким Шуҳрат Абдураҳмонов ҳам сўз олган.

У ўз сўзида вилоятда тиббий хизмат сифатини яхшилаш борасидаги ишлар юзасидан ҳисобот берар экан, президентга бир қатор таклифларини ҳам билдирган.

«Ҳурматли президент, ҳозир биз тиббиёт тизимидаги квоталарни ўзимиз белгилай олмаймиз. Вилоятда кадрлар қаерга кераклигини биз ҳокимлар яхши биламиз. Шунинг учун, вазиримиз билан келишган ҳолда (Соғлиқни сақлаш вазири назарда тутилмоқда – таҳр) квоталарни ҳам шароитдан келиб чиққан ҳолда ўзимиз белгиласак.

Иккинчи таклифим: одамларимиз ҳозир соғлиғига жуда бефарқ. Улар аҳволи оғирлашиб йиқилмагунча тиббий текширувларга бормайди. Шунинг учун, ўйлашимча, фуқароларга тиббий текширувлардан ўтишни мажбурий қилиш керак. Шу тизимни рухсат берсангиз, Андижон вилоятида тажриба қилиб кўрсак
», деган ҳоким.

Президент Мирзиёев ўз ўрнида бу таклифлар бўйича Соғлиқни сақлаш вазири тез орада вилоятга бориши, барча масалалар шундан кейин келишилган ҳолда, жумладан, Халқ депутатлари вилоят кенгаши қарори билан амалга оширилишини таъкидлаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 1
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 41
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 81
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 92
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 133
  • Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди 18 апр, 11:33 64
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 0
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 59
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 33
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 11
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 31
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 75
  • Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади” 18 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 41
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 81
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 46
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 92
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 63
  • Бўлимлар