«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 06:07
ЎЗO‘Z

Ҳар куни тухум истеъмол қилиш организмга қандай таъсир қилади?

06 ноя, 21:50 6 286 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳар куни тухум истеъмол қилиш организмга қандай таъсир қилади? Фото: Harper’s Bazaar
Оқсил, витамин, минерал ва ёғларга бой тухумни деярли барча фойдали маҳсулотлар рўйхатида учратиш мумкин. Шунга қарамай, кўп мутахассислар тухумни кўп истеъмол қилиш организмга фақат фойда эмас, жиддий зарар етказиши мумкинлигини ҳам таъкидлайди.

Фойдаси
Тухум фойдали моддаларнинг кони. Тухумнинг оқи организмни аминокислоталар, А, D, E, К, шунингдек, B гуруҳи витаминларини ичига олади. Сариғи организмни турли зарарланишлар, яллиғланишдан сақлайдиган, эрта қаришнинг олдини оладиган, тери, соч ва тирноқлар мустаҳкамлигини таъминлайдиган антиоксидантларнинг манбайидир. Бундан ташқари, тухумда суяк ва бўғинларни мустаҳкамлайдиган ҳамда коллаген ишлаб чиқарилишини яхшилайдиган минераллар ҳам бўлади.

Қолаверса, тухум парҳез қиладиганлар учун ҳам айни муддао. У қоринни тўқ тутади ва уни истеъмол қилган одам ортиқча овқатланишдан тийилади. Европанинг Nutrition журналининг 2013 йилдаги сонида ёзилишича, нонуштага тухум истеъмол қилиш 30 фоиз ортиқча овқатланиб юборишнинг олдини олади ва киши ўзини узоқ вақт тўқ ҳис қилади.

Зарари
Аммо уни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш юрак қон-томир тизими учун хавфли. Гап шундаки, тухумда фойдали омега-3 ёғ кислотасидан ташқари, «ёмон холестерин» – липопротеин ҳам мавжуд. Бир дона тухумда 180 мг «ёмон холестерин» бўлади, кунлик меъёр эса 300 мг ташкил этади. Бу эса юрак фаолиятида муаммо келтириб чиқариши мумкин.

Юрак касаллигини орттириб олишни истамасангиз, кунига бир мартадан кўп бўлмаган тухум истеъмол қилинг. Баъзида 2-3 дона ейиш ҳам мумкин, аммо буни одат тусига айлантирмаслик керак.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 103
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 268
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 178
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 247
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 390
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 65
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 27
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 155
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 158
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 238
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Бўлимлар