«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:52
ЎЗO‘Z

Президент: «Аҳоли давлат тизимида кўрсатилган хизматларнинг 43 фоизи учун пул тўламоқда»

06 ноя, 20:09 2 387 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент: «Аҳоли давлат тизимида кўрсатилган хизматларнинг 43 фоизи учун пул тўламоқда» Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Kun.uz нашри хабар беришича, йиғилишда президент жойларда фуқаролар тиббиёт муассасаларидаги қайси хизмат бепул ва қайсиси пулли экани борасида маълумотга эга эмаслиги ҳақида гапирган.

«Фуқаролардан тизимга тушаётган энг кўп эътирозлар ҳам шундан бўлмоқда. Улар билмайди, қайси хизмат пулли, қайси бири бепул эканлигини. Биздаги аниқ маълумотларга кўра, фуқаролар давлат тизимида кўрсатилган 43 фоиз хизматлар учун пул тўлаган. Хўш, бизда ўзи тиббиёт пуллими ёки бепулми?», – дея масъулларга савол билан мурожаат қилган президент.

Давлат раҳбари шулардан келиб чиққан ҳолда, эндиликда соғлиқни сақлаш тизими ҳолатини ўрганиб чиқиш учун 2та ишчи гуруҳи ташкил этилишини маълум қилган.

Унга кўра, янги иш тизимига мувофиқ, республика ҳудудлари бўйича 2та ишчи гуруҳи ташкил қилинади.
«Вазир Абдурасул Ҳожибоев раҳбарлигидаги 1-гуруҳ – водий вилоятлари, Жиззах, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрига;
Вазирнинг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов раҳбарлигидаги 2-гуруҳ – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларига бириктирилади.

Ишчи гуруҳлар икки ой муддатда қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалардаги тиббий хизматни ташкил этиш тизими, шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг вазифа ва функцияларини тўлиқ қайта кўриб чиқиши лозим
», дейди президент.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 123
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 58
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар