«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 11:27
ЎЗO‘Z

Байден ғалабага яқин. У баёнот берди

05 ноя, 20:22 2 388 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Байден ғалабага яқин. У баёнот берди Фото: AP
АҚШ тарихидаги энг можароли бўлиши кутилаётган сайлов охирига яқинлашиб қолган кўринади. Сайлов ўтганига икки кун бўлди ҳамки ғолиб аниқ эмас. Бироқ бугун Висконсин ва Мичиганни ўзиники қилган Байден 26 та овозга эга бўлиб, ғалабага яқинлашди. Байденда айни дамда 264 нафар вакилнинг овози бор. Трамп эса ҳамон 214 та овоз билан эндиликда сезиларли фарқ билан ортда бормоқда.

Байденга ғалаба учун Невададаги ғалаба етарли бўлади. Ҳозирча бу штатда ҳам Байден кичик устунликка эга. 4 йил олдинги сайловларда Трамп Клинтоннинг устунлиги кутилган Висконсинда ғалаба қозонган ва бу «брейк-поинт» Трампга яхшигина устунлик берганди. Бироқ бу гал Висконсинда Байден ғалаба қозонди. Трамп у ерда ўзининг устунлиги ҳақида гапирган бўлса-да.

Ҳукуматни қабул қилиш бўйича ҳаракат иш бошлади
Жо Байденнинг устунлиги мустаҳкамлана борган сари Трампнинг овозларни сохталаштириш борасида иддаолари кўпаймоқда. Бу эса президент сайлов натижаларини тан олмаслиги оқибатида катта жанжал юзага келиши мумкинлигини англатади. Шу сабаб Байден ҳукуматни тинч йўл билан қўлга киритиш борасида ҳаракат бошлади. Бу борада махсус buildbackbetter.com сайти ишга туширилди.

Лекин Байден керакли 270 та овозни қўлга киритса, Трамп ҳеч нима қила олмайди. Агар икки номзод ҳам керакли овозни тўплолмай, иш Олий судгача борса, ана унда Трамп катта жанжал бошлаши мумкин. Бироқ Байденнинг керакли овозни қўлга киритиши ҳукумат муаммосиз топширилишини таъминлайди.

Байден ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилиб, овозларни ҳисоблаш жараёни тугаганини маълум қилди ва ўз ғалабасига ишонаётганини айтди: «Шуни айтмоқчиманки, овоз бериш жараёни тугади. Биз ғалаба учун керакли овозларни қўлга киритишга яқинмиз. Амалдаги президент ҳамон ғалаба қозониши мумкин, лекин бу деярли имконсиз. Барча овозлар инобатга олиниши, ҳеч кимнинг фикри эътиборсиз қолмаслиги керак, ҳозир ҳам, кейин ҳам. Дўстлар, ишончим комил, биз ғалаба қозонамиз. Бу менинг ёки бизнинг эмас, барчанинг, бутун Америка демократиясининг ғалабаси бўлади. Биз ғалаба қозонсак, штатлар қизил ёки кўкка ажратилмайди», деди Байден ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилар экан.

Байденнинг штаби у 270-овозни қўлга киритиши билан ғалабани эълон қилиши ҳақида маълум қилди. Трамп ҳам ўтган сафар худди шундай қилганди. Бу вақтда Трамп адвокатларини ишга солишни бошлади. У овозлар сохталаштирилганини айтмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 1
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 0
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 93
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 72
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 69
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 148
  • Сўнгги янгиликлар
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 0
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 0
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 0
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 93
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 72
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 75
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 69
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 67
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 99
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 44
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 148
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 276
  • Бўлимлар