«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 14:33
ЎЗO‘Z

Rezvani компанияси олти ғилдиракка эга дунёдаги энг кучли пикапни намойиш этди

04 ноя, 17:30 2 557 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Rezvani компанияси олти ғилдиракка эга дунёдаги энг кучли пикапни намойиш этди Фото: Instagram / Rezvanimotors
Калифорниянинг Rezvani бренди ўзининг Instagram саҳифаси орқали Hercules 6х6 моделининг янги тасвирлари билан бўлишди. Компаниянинг маълум қилишича, янги модель «сайёрадаги энг кучли олти ғилдиракли пикап»га айланади ва Hercules 6х6’ни «пикаплар худоси» деб аташмоқда, деб хабар беради Motor.

Hercules 6х6’га оид дастлабки маълумотлар шу йилнинг ёзида пайдо бўлган. Ўшанда унинг базавий мотори 289 от кучи ва 252 Нм айланувчи моментга эга 3,6 литрли V6 атмосфера двигатели ташкил этиши айтилганди. Муқобил сифатида 507 от кучига (583 Нм) эга 6,4 литрли V8, топ версияга эса 1014 от кучига эга 6,2 литрли V8 турбомотори таклиф этилмоқда.

Ҳозирча дунёдаги энг кучли пикап Ram 1500 ТRХ бўлиб, унга 712 от кучи ва 881 Нм айланувчи моментни тақдим этишга қодир 6,2 литрли V8 двигатели ўрнатилган.

Hercules 6х6 Rezvani’нинг бошқа модели — Таnk йўлтанламаси каби зирҳланган версияга эга бўлади. Шунингдек, пикап Таnk’нинг дизайни ва Falken Wildpeak йўлтанламас резинаси билан жиҳозланади.

Фото: Instagram / Rezvanimotors
Дастлабки маълумотларга кўра, Hercules 6х6 моделининг нархи 300 минг доллардан қимматроқ бўлади. Автомобиль ишлаб чиқарувчи ҳозирда буюртмаларни қабул қилишни бошлаган — бунинг учун 266 доллар депозитга қўйиш лозим.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июнь ойида Америкадаги Specialty Vehicle Engineering (SVE) компанияси янги Syclone пикапининг версиясини тақдим этганди. Дунёдаги энг тезкор ўрта ўлчамли пикап дея эътироф этилган моделга 760 от кучига эга V8 компрессори ўрнатилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 0
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 66
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 359
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 198
  • Экспертлар: электромобиллар арзонлашиб кетади 03 апр, 08:16 533
  • Автомобилларни давлат рўйхатида ўтказиш ставкалари ошди 31 мар, 22:28 647
  • Сўнгги янгиликлар
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 3
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 17
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 148
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 85
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 19
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 40
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 342
  • Бўлимлар