«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 10:27
ЎЗO‘Z

Хоразмда маст ҳайдовчилардан бири жазодан қочиш учун сувга тушиб олди, яна бири супа тагига беркинди (видео)

04 ноя, 12:04 2 706 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хоразмда маст ҳайдовчилардан бири жазодан қочиш учун сувга тушиб олди, яна бири супа тагига беркинди (видео) Кадр: Telegram/ЙҲХББ
Хоразм вилоятида спиртли ичимлик ичиб автомашина ҳайдагани учун ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳайдовчи яна маст ҳолатда машина ҳайдаб қўлга тушди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.

Маълум қилинишича, Хоразм вилояти ЙҲХБ инспекторлари томонидан автомашина бошқариб келаётган ҳайдовчи маст эканлиги аниқланган. Ҳайдовчи жавобгарликдан қочиш учун сувга тушиб олган.

Ҳайдовчи аввал ҳам спиртли ичимлик ичиб автотранспорт ҳайдагани сабабли 2020 йил 20 август куни ҳайдовчилик ҳуқуқидан 2 йилга маҳрум қилингани аниқланган.

Жавобгарликдан қутулиш учун қилган ҳаракатлари иш бермаган ҳайдовчи сувдан чиққан ва инспекторларга ўз шартларини қўйган. Бу ҳам наф бермагач, ҳайдовчи ўзини яна сувга ташлаган. Ҳайдовчи ушланиб белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган ва спиртли ичимлик ичгани аниқланган.

Ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди. Автомашина вақтинчалик ушлаб туриш учун жарима майдонига юборилди.

Кадр: Telegram/ЙҲХББ
Вилоят ЙҲХБ томонидан шунга ўхшаш яна бир ҳолат аниқланган. Қайд этилишича, Lacetti автомашинаси ҳайдовчини чап томонга бурила олмай ариққа тушиб кетган. Ҳайдовчи маст ҳолатда автомобиль бошқаргани аниқланган.

Яна бир ҳолатда Damas ҳайдовчиси ЙҲХ инспектори тўхтатишига қарамай бошқарувни давом эттирган. Ҳайдовчи дуч келган хонадон яқинига машинани тўхтатиб ўзи супанинг тагига яширинган.

Кадр: Telegram/ЙҲХББ
ЙҲХБ ходимлари ҳайдовчи шахсини аниқлаш мақсадида туман ИИБ идорасига олиб борган. Ҳайдовчи спиртли ичимлик ичганини тан олишдан қочиб, ўзини бошқа ном билан таништирган.

Экспертиза натижасида ҳайдовчи спиртли ичимлик ичганига аниқлик киритилган. Ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган. Автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 302
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 423
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 99
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 246
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 183
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 217
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 0
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 93
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 72
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 75
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 69
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 67
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 99
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 44
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 148
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 276
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 94
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 223
  • Бўлимлар