Фото: «РИА Новости» Куни кеча Австралияда июнь ойидан бери биринчи марта коронавирус билан янги касалланиш ҳолати қайд этилмади. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Грег Хант маълум қилган.
«9 июндан бери илк бор коронавирусга чалиниш ҳолати кузатилмади», — деб ёзган идора раҳбари «Twitter»да. У мамлакат тиббиёт ходимлари ва фуқароларига миннатдорчилик билдирди.