«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 04:45
ЎЗO‘Z

Стратегик мақсад: таълим-тарбия соҳасини кескин ўзгаришлар кутмоқда

31 окт, 16:27 2 237 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Стратегик мақсад: таълим-тарбия соҳасини кескин ўзгаришлар кутмоқда Бугун замоннинг шиддаткор тўлқинларига бардошли бўлишнинг, ривожланиш ва тараққиётнинг, қолаверса, глобал интеграциянинг ягона йўли таълим-тарбия ва илм-фанни ривожлантириш экани исбот талаб қилмайдиган аксиомага айланди. Ана шу ҳаётий ҳақиқатни рўёбга чиқариш Ўзбекистоннинг стратегик мақсадларидан биридир. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун эса натижаларга бехато эришиш имконини берадиган ислоҳотлар керак. Мамлакатимизда бу жараён бошланди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган «Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳаси айнан таълим-тарбия тизимида туб бурилиш ясаши кутилаётган ҳужжатдир.

Юсуф Хос Ҳожибнинг «ўқув қайда бўлса, улуғлик бўлур, билим қайда бўлса, буюклик бўлур» деган ҳикматли сўзларининг амалдаги тасдиғини таъминлайдиган мазкур фармон лойиҳасига кенг жамоатчилик ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирмоқда, туман, шаҳар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида муҳокама қилинмоқда. Зеро, унда мамлакатнинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланмоқда.

Эътиборли жиҳати, ҳужжат лойиҳасида Ўзбекистон Республикасида таълим ва тарбия тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар дастурининг тасдиқланиши кўзда тутилган. Бу билан соҳада йиллар давомида тўпланиб қолган, таъбир жоиз бўлса, тизимнинг илигини қуритган муаммоларга барҳам берилади. Масалан, жамиятда тарбиячи ва ўқитувчи мавқеини ошириш, уларни маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш, мактабгача таълим тизими сифати ва самарадорлигини ошириш, болалар қамровини ошириш ва мактабгача таълим муассасалари сонини кўпайтириш чора-тадбирлари белгиланмоқда.

Мамлакат тақдирини таълим-тарбияда дея билган Абдурауф Фитрат «Ҳаёт йўлида биринчи масала – мактаб масаласидир» деб айтган эди. комплекс чора-тадбирлар дастурида иқтидорли ўқувчиларни саралаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини такомиллаштириш, уларга зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича ишларнинг белгиланиши эътибордан четда қолаётган билимдон ёшларни қўллаб-қувватлаш, айнан ана шундай ёшларга билим бера оладиган педагоглар сонининг ортишига олиб келади. Шу ўринда бир мулоҳаза.

Аслида ҳар бир болада ўзига яраша иқтидор бўлади. Уни аниқлаш ва ривожлантириб бориш эса малакали кадрларга боғлиқ. Фармон лойиҳасида ушбу масалалар ҳам назардан четда қолмаган. Масалан, таълим муассасалари битирувчилари ўзининг иқтидори ва қизиқишларига мос касбни танлаб олиши, меҳнат бозорида муносиб ўринини топиши, касбий фаолиятида муваффақиятга эришиши учун касбга йўналтириш тизимини жорий этиш кўзда тутилган.

Фармон лойиҳаси мени депутат сифатида, қолаверса, бир неча йиллар давомида таълим соҳасида фаолият юритган мутахассис сифатида бефарқ қолдирмади. Аслида у Ўзбекистонинг ҳар бир фуқароси, келажак авлодлари тақдирига дахлдор ўта муҳим ҳужжатдир. Лойиҳа қанчалар маромига етса, билим бўлади, буюклик бўлади.

Ақшагул ТУЛEГEНОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 91
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 48
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 233
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 239
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар