«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 13:58
ЎЗO‘Z

Коронавирусга қарши вакцина синовларида кимлар кўнгилли сифатида қатнашиши мумкинлиги маълум қилинди

30 окт, 19:20 2 105 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирусга қарши вакцина синовларида кимлар кўнгилли сифатида қатнашиши мумкинлиги маълум қилинди Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Одилова вакцинани синовдан ўтказишда ушбу касалликка чалинмаган ва организмида иммуноглобулин G шаклланмаган кўнгиллилар қатнашиши мумкинлигини маълум қилди.

«Ҳар бир мамлакатда янги дори-дармонлар ишлаб чиқарилганидан кейин у бир неча босқичда синовлардан ўтказилади, жумладан вакциналар ҳам.

Синовда қатнашиш учун кўнгиллилар ўз хоҳишларига кўра танлаб олинади. Коронавирус касаллигига қарши вакцинани синовдан ўтказишда ушбу касалликка чалинмаган ва организмида иммуноглобулин G шаклланмаган кўнгиллилар қатнашиши мумкин», деди штаб аъзоси АОКАда ўтказилган брифингда.

Шунингдек, докадан тикилган ниқоб неча қават бўлиши кераклиги ҳақида ҳам маълумот берилди.

«Ниқоб фақат фойдаланиш қоидаларига тўғри риоя қилингандагина самарали бўлади. Бунинг учун ниқобни тўғри танлаш (махсус матодан тайёрлангани, уй шароитида камида 6-8 қаватли докадан), уни тўғри тақиш (бурун ва оғизни тўлиқ ёпиши), тез-тез алмаштириб туриш (ҳар 2-3 соатда) зарур.

Тиббий ниқобни тақишдан мақсад – ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган касалликлар тарқалишининг олдини олиш. Бемор ниқобни касаллик манбаси бўлмаслик учун ҳам тақиши керак. Соғлом инсонлар эса касалликдан ўзларини муҳофаза қилиш учун ҳам ундан фойдаланишлари зарур.

Бемор ниқобни хонада бир ўзи бўлганда тақмаслиги мумкин, бироқ ушбу хонага беморни парваришловчи оила аъзолари кирганида албатта ниқобда бўлиши, хонада ҳар 2 соатда намли тозалаш ишлари ўтказилиши ва кунига 3-4 маҳал шамоллатиб, тоза ҳаво келишини таъминлаш зарур. Мана шунда хонада вируснинг турли сатҳ ва юзаларда ўтириб қолишининг олдини олган ва хонада вирус тўпланишидан ҳимояланган бўламиз.

Беморда касалликнинг оғир ёки енгил кечиши унинг ниқоб тақишига эмас, балки ундаги мавжуд сурункали касалликлар ва уларни келтириб чиқарувчи хавф омилларининг (нотўғри овқатланиш, жисмоний нофаоллик, зарарли одатларга берилганлик) мавжудлиги сабаб бўлиши мумкин.

Шунинг учун бемор албатта оиланинг бошқа аъзоларидан алоҳидаланиши, кунига камида 3-4 литр илиқ ҳолдаги суюлик ичиши, кунига 5-6 маҳал овқатланиши (бунда асосий эътибор суюқ овқатлар ва хом мева ва сабзавотларга қаратилиши лозим), ҳолатига кўра жисмоний фаол бўлиши, айниқса нафас машқларини бажариши ва тўғри парваришланиши жуда зарур. Энг асосийси – барча даво муолажалари фақат шифокор тавсиясига мувофиқ бажарилиши керак», деди у.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 3
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 37
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 73
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 535
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 485
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 0
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 83
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 40
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 234
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Бўлимлар