«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 03:10
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда сунъий нафас бериш қурилмаси яратилди

30 окт, 14:01 1 987 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда сунъий нафас бериш қурилмаси яратилди СНБ қурилмаси COVID-19 пандемияси даврида Ўзбекистонда вужудга келиши мумкин бўлган қурилма танқислигининг олдини олиш мақсадида яратилган бўлиб, нархи 5 миллион сўмни ташкил этади.

Ўзбекистонда сунъий нафас бериш (СНБ) қурилмаси яратилди. Ушбу қурилма маҳаллий техник имкониятлардан келиб чиққан ҳолда яратилган ва нархи 5 миллион сўмни ташкил этмоқда, – деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

«Ўзавтосаноат» қошидаги R&D маркази муҳандиси Фикрат Умировнинг маълум қилишича, ЎзАвто сунъий нафас бериш қурилмаси маҳаллий техник имкониятлардан келиб чиққан ҳолда беморлар учун хавфсиз ва узлуксиз тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, ўпкани механик шамоллатиш орқали нафас етишмовчилигининг олдини олиши кўзланган.

Ушбу лойиҳа қиймати 65 млн сўмни ташкил этади. Қурилма ўткир респираторли дистресс синдроми (ўпка яллиғланишидаги нафас етишмовчилиги)да қўллашга мўлжалланган кенг қамровли созламаларга эга бўлган бошқарув тизимига эга.

Энг aфзал жиҳати ушбу маҳаллий қурилмалар бошқа кенг тарқалган СНБ қурилмаларининг юқори таннархи (25-50 минг доллар)дан сезиларли даражада арзон бўлиб, 5 миллион сўмни ташкил этади”, – деди Фикрат Умиров 29 октябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлигида бўлиб ўтган “Автомобилсозликдаги долзарб муаммолар ва инновациялар” мавзусидаги семинарда.

Шунингдек, қурилма осон механик бошқарув тизимига эгалиги ва DIY таркибий қисмларининг аниқланиши осонлиги билан бошқа қурилмалардан ажралиб туриши алоҳида таъкидланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 80
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 63
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 41
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 92
  • Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди 11 апр, 17:44 78
  • АҚШ фуқароларга “Касперский лабораторияси” дастурий таъминотидан фойдаланишни тақиқламоқчи 10 апр, 14:06 51
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 0
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 0
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 20
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 136
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 81
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 165
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 33
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 67
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 90
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 56
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 138
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 57
  • Бўлимлар