«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2020, 12:20
ЎЗO‘Z

Фақат ўпкани рентген қилиш орқали коронавирусга ташхис қўйиш мумкинми?

28 окт, 22:53 958 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фақат ўпкани рентген қилиш орқали коронавирусга ташхис қўйиш мумкинми? Коронавирусга ташхис қўйиш фақатгина ўпкани рентген қилиш билан эмас, бир қанча кўрсаткичларга асосланади. Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда ташкил этилган брифингда Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов маълум қилди.

Жумладан, мутахассис «Бизда ўпкани рентген қилиш орқали коронавирусга ташхис қўйиляпти, бу қанчалик тўғри?», деган саволга изоҳ бериб ўтган.

- "Ушбу касалликка ташхис қўйиш фақатгина ўпкани рентген қилиш билан эмас, бир қанча кўрсаткичларга асосланади. Буруннинг ҳид билиши, таъм билишнинг йўқолиши, қолаверса, иситма кўтарилиши, нафас қисиши, одам ўзини ҳолсиз сезиши ва шунга ўхшаш клиник белгилари бор. Касалликка тўғри ва тўлиқ ташхис қўйилишида ПЗР усулида текширув бизда етакчи ўринда туради. Агар ПЗР текшируви манфий натижа берса, лекин бемор ўзини ёмон ҳис қилса, қуруқ йўтал аломатлари бўлса, ИФА усулида ҳам текширувларни амалга ошириш таклиф этилади. Чунки ИФА усулида беморда касалликнинг қай даражада кечаётганлиги, фаол ёки касалланиб тузалаётганлиги, яъни Иммуноглобулин Г ёки М пайдо бўлганига қараб туриб ахборот олишимиз мумкин", - дейди Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Коронавирусга қарши курашиш штабининг яна бир аъзоси Наргиза Нуруллаева коронавируснинг энг кўп учрайдиган белгиларини фоизлар нисбатида маълум қилган, вируснинг бошқа шамоллаш ва ўткир респиратор касалликлардан фарқли бўлган жиҳатлари, энг эрта пайдо бўладиган аломатини айтган эди.

Шунингдек, Тошкент шифокорлар малакасини ошириш институти ректори, профессор Ҳабибулла Оқилов чидаб бўлмайдиган оғриқлар, жумладан, бош оғриқлари, тўхтамасдан қайт қилиш, ва интенсив диарея ҳам коронавирус беморларини стационар шароитда шифохонада даволашга кўрсатма саналишини билдирган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Коронавирусга гумон қилинганда ўпкани компьютер томограммаси қилиш керак эмас 09 окт, 18:00
  • Коронавирус билан оғриганларнинг 13 нафарида зотилжам пайдо бўлган 26 мар, 17:30
  • Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 37 нафарга етди 21 мар, 11:37
  • Коронавирус: aломатлар, асоратлар, ташхис 21 мар, 08:57
  • Коронавирус инфекцияси аниқланган беморларнинг аҳволи тўғрисида маълумот берилди 20 мар, 16:38
  • Вазирлик: Ўзбекистонда коронавирусни ташхислаш бўйича имконият етарли 17 мар, 21:00
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШдаги чўлдан топилган 3 метрли сирли тарихий монолит йўқолиб қолди 30 ноя, 12:00 0
  • Бир грамми 146 минг сўмдан 20 долларгача: Ургутда опий сотаётганлар ушланди 30 ноя, 11:30 123
  • Рой Жонс: «Ҳакамлар қарорига қўшилмайман, мен Тайсонни ютгандим» 30 ноя, 11:05 182
  • Индонезиядаги Левотоло вулқонининг уйғониши(видео) 30 ноя, 10:33 146
  • Америкалик қиз касал оққушни қутқариш учун туғилган кунини нишонлашдан воз кечди 30 ноя, 10:01 193
  • «Мурдаси куйдирилган» ҳинд уйига қайтиб келди 30 ноя, 09:30 637
  • Судья бош шифокор Гулжаҳон Йўлдошева иши бўйича прокурорга мажбурият юклади 30 ноя, 09:00 620
  • Наманганлик мактаб ўқувчиси Буюк Британия қироличасидан мактуб олди 30 ноя, 08:30 415
  • Марадонанинг ўлимида шахсий шифокори айбланмоқда 30 ноя, 08:00 600
  • Майк Тайсон зарбалар статистикаси борасида Рой Жонсдан яққол устунлик қилгани маълум бўлди 30 ноя, 07:30 545
  • Коронавирус тарқалишига қарши супер лифт яратилди 30 ноя, 07:00 311
  • Ҳаёт учун энг зарур 6 элементнинг ҳаммаси кометада мавжудлиги тасдиқланди 30 ноя, 00:30 684
  • Бўлимлар