«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 07:35
ЎЗO‘Z

Ички ишлар органлари ходимлари ҳам ниқобсиз юришга оид маъмурий ишларни кўриб чиқишга ваколатли бўлди

28 окт, 21:25 2 137 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ички ишлар органлари ходимлари ҳам ниқобсиз юришга оид маъмурий ишларни кўриб чиқишга ваколатли бўлди Куни кеча “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун қабул қилинди.

Ушбу Қонун билан МЖтК 248-моддасининг биринчи қисмига қўшимча киритилиб, унга кўра, ички ишлар органлари кўриб чиқишга ваколатли бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликлар рўйхатига эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш(МЖтК 54-модда) ҳам киритилди.

Бу нимани англатади?
Маълумки, МЖтК 54-моддаси икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда карантин шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш учун жавобгарлик назарда тутилган.

Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузишга оид ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқишга ички ишлар органларини ваколатли этиб белгилаш шундан далолат берадики, эндиликда ички ишлар органлари ходимлари фуқароларнинг жамоат жойларида ниқобсиз юриш ҳолати билан боғлиқ маъмурий ишларни ҳам давлат санитария назорати органлари ходимларининг иштирокисиз, ўзлари мустақил кўриб чиқа олади.

Кодексга киритилган сўнгги қўшимчалардан шуни англаш мумкинки, ички ишлар органларининг қуйидаги тоифадаги ходимлари карантин қоидаларини бузишга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазо қўллашга ваколатли этиб белгиланди:

Бунга қадар ушбу турдаги ҳуқуқбузарликларга оид ишлар давлат санитария назорати органлари ходимлари томонидан кўриб чиқиларди.

Шунингдек, Кодекснинг 291-моддасига ҳам ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унга кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши муносабати билан тегишли ҳудудларда ёки объектларда чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этилган шароитларда транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан ушбу Кодекс 54-моддасининг иккинчи қисмида (транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар бузилиши қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда, транспорт воситаларини ушлаб туриш ички ишлар органлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилгунига қадар амалга оширилиши белгиланди.

Бунда бир жиҳатга эътибор қилиш лозим бўлади: транспорт воситаларини ушлаб туриш ички ишлар органлари томонидан фақатгина маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилгунига қадар амалга оширилиши мумкин. Яъни, ички ишлар ходими маъмурий ишни кўриб бўлиб, маъмурий жазо чорасини тайинлаш тўғрисида қарор чиқарганидан сўнг, транспорт воситаси қўйиб юборилиши лозим бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 1
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 29
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 100
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 55
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 235
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 0
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 0
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 66
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 156
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Бўлимлар