«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 15:59
ЎЗO‘Z

Фиат концернига қарши судга 6,5 млн долларлик коллектив даъво киритилди

28 окт, 16:04 1 771 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фиат концернига қарши судга 6,5 млн долларлик коллектив даъво киритилди Англия ва Уелсдан Фиат-Чрйслер Аутомобилес (ФCА) дизел двигателлари ўрнатилган 500 мингга яқин автомобил чақириб олиниши мумкин. Бунга атроф-муҳитга чиқариладиган зарарли газлар кўрсаткичи манипуляция қилинган бўлиши эҳтимоллиги сабаб бўлмоқда, деб хабар беради “Корреспондент.нет”.

Концерн Буюк Британия ва Европа Иттифоқидаги айрим дизел двигателига эга моделларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида махсус қурилмадан фойдалангани сабаб унга қарши 5 миллиард фунт (6,5 миллион доллар)лик коллектив даъво киритилган.

Фиат, Алфа Ромео, Жееп, Ивеcо ва Сузуки маркалари остида 2008-йилдан бошлаб ишлаб чиқарилган ва Англияда сотувга чиққан 500 мингга яқин автомобил чақириб олиниши мумкин.

Бу каби маълумотлар “йирик корпорация томонидан ҳуқуқи бузилган жабрланувчилар”ни ҳимоя қилаётган Британия, Бразилия ва Америка ҳуқуқшуносларининг ҳамкорликдаги ПГМБМ компанияси томонидан тақдим этилган.

ПГМБМ томонидан ФCАъга қарши киритилган даъво аризаси бўйича кўриб чиқилган суд жараёнлари давомида юқоридаги транспорт воситаларининг ҳар бир эгасига 10 минг фунтгача компенсация тўланиши мумкин. Ушбу брендларнинг бештадан тўрттаси ФCА назорати остида. Сузуки концерн рўйхатида бўлмаса ҳам, унинг С-Cросс, СХ4 ва Витара каби моделлари ФCА томонидан яратилган дизел двигателлари билан жиҳозланган.

2019-йилда ФCА АҚШ Адлия вазирлиги ва Калифорния штатининг дизел двигателларидан чиқадиган зарарли газларни камайтириб кўрсатувчи дастурий таъминотдан ноқонуний фойдалангани борасидаги эътирозидан сўнг 800 миллион доллар тўлашга рози бўлганди.

Аввалроқ Тесла Хитойдан 50 мингга яқин автомобилини чақириб олишга мажбур бўлаётгани тўғрисида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойида Волксwаген компанияси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерал иттифоқи (ВЗБВ) томонидан 260 минг харидорнинг эътирозлари инобатга олиниб киритилган коллектив даъво аризасини суд жараёнларига қадар ҳал этишга ва компенсация тўлашга рози бўлганди. Концерн 200 минг харидор билан келишишга муваффақ бўлган ва уларнинг фойдасига 620 миллион евро тўлайди. Даъво муаллифларининг таъкидлашича, Волксwаген раҳбариятининг бепарволиги сабаб дизел машиналаридан атроф-муҳитга чиқадиган зарарли моддалар қиймати пасайтириб кўрсатилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 0
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 66
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 359
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 198
  • Экспертлар: электромобиллар арзонлашиб кетади 03 апр, 08:16 533
  • Автомобилларни давлат рўйхатида ўтказиш ставкалари ошди 31 мар, 22:28 647
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 0
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 0
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 0
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 4
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 18
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 149
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 87
  • Бўлимлар