«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:05
ЎЗO‘Z

Банк кассаларининг иш тартиби ўзгартирилди

28 окт, 10:30 3 098 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Банк кассаларининг иш тартиби ўзгартирилди Марказий банк бошқаруви “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарорни қабул қилди.

"Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ҳамда "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилмоқда.

Norma'нинг ёзишича, иккита тушунча киритилмоқда:

Банк (филиал) биносида ва бинодан ташқарида ташкил этилган кассаларнинг қурилиши, зарурий асбоб-ускуналар билан жиҳозланишини тартибга солувчи соддалаштирилган тартиб-таомиллар тўлдирилди. Хусусан, қуйидагилар учун асослар шартланмоқда:
- касса очилиши тўғрисидаги қарор;
- қимматли қоғозлар, кафолат ва кафилликлар ҳамда гаров сифатида, суғурта полисларининг қабул қилиб олиниши тартиби;
- штатлар жадвали;
- мижозлар сони;
- хизматлар турлари;
- хавфсизликни таъминлаш ва бошқалар.
Банк кассалари, уларнинг фаолияти устидан масофадан туриб кунлик назорат ўрнатилган ҳолда, исталган ҳудудда ташкил этилиши мумкин.

Хўжалик юритувчи субъектлар биноларида банк (филиал) билан тузилган шартномага асосан кассалар ташкил қилиниши мумкин. Банк кассаси томонидан тақдим этиладиган хизмат турлари шартномада келишиб олинади.

Касса китоблари, касса журналлари, бланклар ва варақаларни расмийлаштириш ҳамда тасдиқлаш ишлари электрон шаклда ҳам йўлга қўйилиши мумкин. Бунинг учун дастурий маҳсулотлар билан ишловчи моддий жавобгар шахс биометрик тарзда идентификация қилиниши керак.

Шунингдек, бошқа ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳам назарда тутилган.
Ҳужжат 22.10.2020 йилдан кучга кирди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 123
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 58
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар