«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2021, 20:36
ЎЗO‘Z

Ўқишни бошлаш бўйича қарор қабул қилиш ваколати ОТМнинг ўзида қолдирилиши мумкин

28 окт, 00:05 907 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўқишни бошлаш бўйича қарор қабул қилиш ваколати ОТМнинг ўзида қолдирилиши мумкин 2020-2021 ўқув йили учун бакалавриат ва магистратура босқичида ўқишни онлайн ёки анъанавий тарзда бошлаш бўйича қарор қабул қилиш ваколати олий таълим муассасаларининг ўзида қолдирилиши мумкин. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидаги манбага асосланиб, Kun.uz хабар бермоқда.

«Ҳозирги вазият мутасаддилардан ўта эҳтиёткорликни талаб қилади. Аввало қабул қилинадиган қарор қандай натижаларни келтириб чиқаришини турли талқинларда кўриб чиқиш керак. Ҳозир ўйламасдан қарор қабул қилиб юборилса-ю, бу одамлар орасида касаллик кўпайиб кетишига олиб келса, кейин буни ҳеч ким тўхтата олмайди.

Умуман, олий таълим соҳасини мактабгача таълим ёки умумий ўрта таълим тизими билан солиштириб бўлмайди. Бизда вазият хавфлироқ.

Билишимча, бакалавриат ва магистратура босқичида ўқишни онлайн ёки анъанавий тарзда бошлаш бўйича қарор қабул қилиш ваколати олий таълим муассасаларининг ўзида қолдирилиши ҳам мумкин. Бунда ОТМ қайси таълим йўналишида ўқишни онлайн давом эттириш ёки анъанавий тарзда бошлаш қарорини қабул қилади. Масалан, талабаларга тарих фани бўйича мавзуларни масофавий ҳам ўқитса бўлади ёки тиббиёт йўналишида анъанавийга қайтиш керак, дегандек.

Иккинчидан, ота-оналар ва талабалар ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари ҳам тайёр бўлган. Кўрган бўлсангиз, у ерда иштирокчилар анъанавий дарсларни кўпроқ хоҳлашяпти. Бу борада шу ҳафта якуний қарор қабул қилинади
», деди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакили.

Вазирлик ахборот хизмати ходими Баҳриддин Шайвалиев эса 2 ноябрдан бошлаб барча олий таълим муассасаларида анъанавий дарслар бошланиши бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга ўз муносабатини билдирди.

«Ўқишни қайси шаклда бошлаш бўйича ўтказилган сўровнома ўз якунига етди ва якуний қарор тез орада эълон қилинади.
Олий таълим муассасаларида 2 ноябрдан бошлаб анъанавий дарслар бошланиши бўйича тарқалаётган хабарлар ёлғондан бошқа нарса эмас. Ҳозир истаган одам Telegram мессенжерида канал очяпти ва уни оммалаштириш учун истаган хабарини эълон қиляпти. Қандай қарор қабул қилинганда ҳам талабаларга тайёргарлик учун маълум вақт берилади
», – деди у.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Янги ўқув йили онлайн шаклда бошланади 26 июл, 09:53
  • ОТМларда 1-курс талабалари ўқишни октябрда бошлаши мумкин 09 июл, 23:30
  • 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди 13 июн, 09:15
  • 2020 йилда 130 мингдан ортиқ талабани давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш режалаштирилмоқда 18 мар, 11:30
  • Энди талабаларга контракт қийматини стипендияли ёки стипендиясиз шаклда тўлаш ҳуқуқи берилади 17 июн, 23:11
  • Янги ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди 17 июн, 18:37
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қурилиш вазири соҳадаги коррупцион схема ҳақида гапирди 16 янв, 18:48 176
  • Футболда сўнгги ўн йилликнинг энг яхши терма жамоа мураббийлари аниқланди 16 янв, 18:20 160
  • Киви мавсуми: Ушбу мева иммунитетга қандай таъсир қилади? 16 янв, 17:43 215
  • Қарздорнинг қидирувдаги “LACETTI” русумли автотранспорт воситаси топилди 16 янв, 17:17 223
  • Янги қонун кучга кирди 16 янв, 16:46 684
  • "Насаф" дарвозабони "Нефтчи"да! 16 янв, 16:18 443
  • Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони маълум қилинди 16 янв, 15:57 444
  • Жасур Жалолиддиновнинг агенти: «Бунёдкор» собиқ директори Жасурни қўйиб юборишни истамаганди 16 янв, 15:27 309
  • Шавкат Мирзиёев 17 ёшли талаба қизнинг таклифини қўллаб-қувватлади 16 янв, 14:49 281
  • Қайроққум сув омборида тўғон ёрилгани ҳақида миш-миш тарқатганлар қўлга олинди 16 янв, 14:11 386
  • Ижтимоий тармоқларда камроқ вақт ўтказишга ёрдам берадиган 9 тавсия 16 янв, 13:25 191
  • Ўз отасини оқ қилган ўғил. У ким эди? 16 янв, 12:43 776
  • Бўлимлар