«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 17:17
ЎЗO‘Z

Вадим Абрамов "Навбаҳор" футболчиларига: Ўйнагиси келмаса, майдонга тушиб нима қилади?

27 окт, 23:15 2 505 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вадим Абрамов "Навбаҳор" футболчиларига: Ўйнагиси келмаса, майдонга тушиб нима қилади? Coca Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган «Навбаҳор» - «Бунёдкор» (2:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманинг биринчи қисмида меҳмонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Нима дейишим мумкин? «Навбаҳор»ни ғалаба билан табриклайман! Биз ҳам ғалабага ҳаракат қилгандик, лекин кераксиз голларни ўтказиб юбордик. Биринчи бўлимда футбол ўйнадик. Танаффусдан сўнг тахминан 15 дақиқа футбол бўлди. Қолган дақиқаларни асосан ётиб олишларга сарфладик. Лекин иккинчи бўлимга атиги тўрт дақиқа қўшиб берилди.

Ўйнагиси келмаса майдонга тушиб нима қилади? Тўғри ютқаздик, муаммо йўқ. Бироқ футбол ўйнаш керак. Мухлислар ҳам футбол кўргани келади, ётиб олишларни томоша қилиш учун эмас! Масалан, бугунгидек футбол сизларга ёқадими? Ҳар тўқнашувдан кейин ўйин тўхтайди, ёрдам кўрсатилади? Табриклайман, ғалаба қозондинглар, эътироз йўқ, бу ўзимизни оқлаш ҳам эмас, лекин бунақа ўйин футболимизнинг фойдасига хизмат қиладими?

Бугун нега ютқаздик? Шунчаки имкониятлардан фойдалана олмаслик. Яратилган хавфли вазиятларни голга айлантириш бўйича тажриба камлиги панд берди. Ваҳоланки, имкониятлардан фойдаланганимизда биринчи бўлимдаёқ ҳаммасини ҳал қилардик. Аммо ундай бўлмади. Аксинча, иккинчи голни ўтказиб юбордик, кейин ҳаммаси бошланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 110
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 169
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 120
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 269
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 130
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 153
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 0
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 1
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 0
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 20
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 63
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 110
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 169
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 66
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 61
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 202
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 186
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 68
  • Бўлимлар