«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 11:59
ЎЗO‘Z

3 млрд. сўмга яқин кредит қарзи учун қарздорнинг кўчмас мулки сотилди

27 окт, 22:50 2 128 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
3 млрд. сўмга яқин кредит қарзи учун қарздорнинг кўчмас мулки сотилди Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 24.01.2020 йилдаги ижро варақасига асосан, ундирувчи “Агро банк” АТБ фойдасига қарздорлар “Nobiz Green” ҳамда “New Orion Group” жамиятлари ва қўшимча жавобгар Р.Хамидовдан 368 минг 700 АҚШ доллари ундириш ва ундирувни қўшимча жавобгар Р.Хамидовга тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 59-уйда жойлашган умумий майдони 342 кв.м бўлган бинога қаратиш ва бошланғич нархини 3 млрд. 237 млн. сўм белгилаш тўғрисидаги 006470/2-сонли ижро ҳужжати 27.08.2020 йилда бўлим иш юритувига келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан 27.08.2020 йилда ижро иши қўзғатилган ва тарафларга юборилган.

Қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли Р.Хамидовга тегишли Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчасида жойлашган умумий майдони 342 кв.м бўлган бино 06.09.2020 йилда хатланган ва банд солинган.

08.09.2020 йилда гаров мулки бўлган мазкур бинони аукцион савдоларига чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган ва нусхаси қарздор Р.Хамидов Равшанга юборилган. Гаров мулки бўлган бино 12.10.2020 йилда аукцион савдоларида 3 млрд. 237 млн. сўмга сотилган. Сотувдан тушган пул маблағларидан 2 млрд. 954 млн. 406 минг сўм миқдори ундирувчи “Агро банк” АТБнинг ҳисоб рақамига жорий йилнинг 10 октябрь куни ўтказиб берилган ва кредит қарздорлиги тўлиқ қопланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 6
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 98
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 212
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 54
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 276
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 0
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 0
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 1
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 17
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Бўлимлар