«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:28
ЎЗO‘Z

Ҳамиджон Актамов: Мени Бабаянга эмас, балки уни менга қиёсланглар!

27 окт, 21:48 1 656 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳамиджон Актамов: Мени Бабаянга эмас, балки уни менга қиёсланглар! “Андижон” – “Қизилқум” беллашувидан кейинги матбуот анжуманида қатнашган меҳмонлар устози Ҳамиджон Актамов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди:

- Бугун қизиқарли ўйин бўлди. Иккала жамоага ҳам ғалаба зарур эди. Шу сабабли олти очколик ўйин бўлди. Кўпроқ бизнинг жамоа ҳужум қилди ва ташаббусга эга бўлди. “Андижон” эса ҳимояда тартибли ўйнади. Улар охиригача гол ўтказмасликка ҳаракат қилди. Охирги нуқтани қўя олмаяпмиз. Гол уришга қийналяпмиз. “Андижон” ҳам қийин вазиятда бўлгани учун уларга ҳам уч очко сув ва ҳаводек муҳим эди. Футбол шуниси билан қизиқ.

- “Қизилқум” 19 очко билан “Бухоро”, “Андижон” ва “Сурхон”дан анча узоқлашди. Бу эса жамоани бўшаштириб қўймаяптими?
- Хотиржамликка берилганимиз йўқ. Қолган учрашувларда ҳам максимал натижага эришишга ҳаракат қиламиз. Гол уришга шошиляпмиз, аммо гол ура олмаяпмиз. Битта камчилигимиз шу.

- “Қизилқум” бир очкони қўлга киритдими ёки икки очкони йўқотдими?
- Менимча, икки очкони йўқотдик.

- Охирги тўртта турнинг марказлашган ҳолда ўтиши мумкинлиги бу сизга қўл келадими ёки...
- Ҳар доим раҳбарият нимани лозим топса, шуни қўллаб-қувватлаймиз. Қаерда бўлса ҳам биз Ўзбекистонда ўйнаймиз. Ким қандай таклиф киритса, биз ҳам шунинг тарафдоримиз.

- Биринчи бўлимдан кейин Шерали Жўраевнинг алмаштирилиши нима билан боғлиқ?
- Унинг майдондан чиқиб кетгани ўйинимизга анча таъсирини кўрсатди. Жароҳат олганди, шу боис алмаштиришга мажбур бўлдик.

- Сизни кўпинча футбол менежери сифатида ном қозонган Самвел Бабаянга қиёслашади...
- Мени Бабаянга эмас, балки уни менга қиёсланглар. Мен доим ўз ишимни қиляпман, профессионалмиз. Бировга тақлид қилиб ишламайман.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 347
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 174
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 83
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 371
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 276
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар