«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 04:12
ЎЗO‘Z

Назорат касса машинасидан харид чеки бермаган корхонага нисбатан молиявий жарима қўлланилди

27 окт, 18:18 2 095 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Назорат касса машинасидан харид чеки бермаган корхонага нисбатан молиявий жарима қўлланилди Тошкент вилоятида куз-қиш мавсумида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, нархларнинг асоссиз ўсиб кетишининг олдини олиш ва маҳсулотларни узлуксиз етказиб бериш бўйича Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи бошчилигида солиқ органлари ходимлари томонидан солиқ ҳамкор тизими орқали келиб тушган мурожаатлар асосида сайёр солиқ текширувлари ўтказилмоқда.

Жумладан, ҳудудлар бўйича 16 та бозор ҳамда мавжуд чакана савдо шохобчаларига давлат солиқ инспекцияларидан масъул ходимлар бириктирилди. Жойларда аниқланган нархларнинг асоссиз оширилиши ҳолатлари ҳақида зудлик билан вилоят солиқ бошқармасига ахборот берилиб, уларнинг ҳар бири бўйича профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Мазкур тадбирлар вилоят аҳолисини асосий 9 турдаги маҳсулотлар, яъни гўшт, тухум, картошка, пиёз, сабзи, гуруч, ун, ўсимлик ёғи ва шакар билан узлуксиз таъминлаш ва нархлар барқарорлигини сақлаш белгилаб олинган вазифаларни изчил амалга ошириш аҳолининг осуда, тўкин турмуш кечиришига хизмат қилмоқда.

Олиб борилаётган профилактик тадбирларга қарамасдан, айрим савдо мажмуаларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг асоссиз оширилиши ҳолатлари кузатилмоқда. Давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан нарх-навони доимий назорат қилиш мақсадида навбатдаги ўрганиш тадбири Қибрай туманидаги “PAFIQA NRF” корхонасида ўтказилди. Аниқланишича, давлат нархи 5800 сўм этиб белгиланган шакар маҳсулоти мазкур савдо мажмуасида 6 400 сўм миқдорида сотилган.

Шунингдек, истеъмолчиларга харидлари учун назорат касса машинасидан харид чеки берилмаганлиги ҳолатлари ҳам аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан қўйилган хато ва камчиликларни инобатга олган ҳолда тезкорлик билан корхона раҳбарига нарх-навонинг сунъий оширганлиги учун огоҳлантириш берилиб, истеъмолчиларга назорат касса машинасидан харид чеки берилмаганлиги яъни солиққа оид ҳуқуқбузарликка йўл қўйгани учун жавобгарлик чораси сифатида корхонага нисбатан 5 млн. сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилди.

Таъкидлаш керакки, жорий йилнинг ўтган даврида вилоят бўйича жами 158 та назорат тадбирлари ўтказилиб, чора кўриш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди ва ҳуқуқбузарлардан 529,2 млн.сўмлик товар-моддий бойликлар белгиланган тартибда олиб қўйилди.

Жумладан:
54 ҳолатда 87,2 млн. сўмлик картошка;
12 ҳолатда 7,9 млн.сўмлик пиёз;
21 ҳолатда 11,7 млн.сўмлик ўсимлик ёғи;
40 ҳолатда 116,6 млн.сўмлик бошқа турдаги товарлар олинди.

Мазкур профилактик тадбирлар вилоят бўйича давом этмоқда.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 89
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 204
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 160
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 193
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 94
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 125
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 205
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 260
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 99
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 123
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 149
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 217
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 164
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 218
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Бўлимлар