«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 18:29
ЎЗO‘Z

Савол ҳамон муаллақ: пандемия — кимга аза, кимга маз-за?!

27 окт, 16:16 2 215 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Савол ҳамон муаллақ: пандемия — кимга аза, кимга маз-за?! Бугунни нега «синовли кунлар» деяпмиз? Жавоб оддий: айни даврдаги машаққатлар миллатнинг иродаси ва маънавияти нечоғлии эканини кўрсатувчи барометр вазифасини ҳам бажаряпти-да.

Беш бармоқ баробармас, тўғри. Бугун борини бошқалар билан баҳам кўраётганлар оз эмас, имкониятдан фойдаланиб қолишга уринаётганлар ҳам етарли. Ҳаммага инсоф берсинку-я, бироқ коронавирусга дуч келиб, ҳаёти хавф остида қолган беморларнинг аҳволидан фойдаланиб қолишга уринаётганларни ҳеч нима билан оқлаб бўлмайди. Бу гап мазкур балони даф этишга ажратилган маблағларни армонсиз ўмараётганларга ҳам, зарур дори-дармонлар нархини осмонга чиқариб юбораётганларга ҳам бирдек тегишли.

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, маҳкама ҳузуридаги Департамент ходимлари бугунги синовли пайтда моддий бойлик орттириш мақсадида жиноятга қўл ураётган шахсларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўймоқда.

Жумладан, Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда фуқаро А. Ҳ. бошқалар билан тил бириктирган ҳолда дори воситалари нархларини сунъий равишда ошириб, мўмай даромад олай-олай деб туришганда «ишнинг белига тепишди». Яъниким, улар ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 500 дона «Пропинем 100 мг» дори воситасининг ҳар донасини 90 минг сўмдан ҳисоблаб, 45 млн. сўмга, 1000 дона «Меропенем 1мл флаконда»ни эса ҳар донасини 50 минг сўмдан жами 50 млн. сўмга, 300 қути «Бициклол 25 мг»нинг ҳар қутисини 265 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 79,5 млн. сўмга сотишаётган пайтда далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда эса фуқаро А. Ю. «Indvir» 100 мл. дори воситасининг ҳар қутисини 100 АҚШ долларидан «нархлаб», 100 қутисини 10.000 АҚШ долларига сотаётганда ушланди. Тадбирда А.Ю.дан жами 108 қути «Indvir» дориси ашёвий далил тариқасида олиб қўйилган.

Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими ходимлари ҳам чакки натижа қилишмади. Улар ўтказган тезкор тадбирда Ф. А. ва бошқаларнинг пандемия пайтида талаб юқори бўлган «Remdesevir 100 mg» дори воситасини катта пулга сотишининг олди олинди. Улар хорижда ишлаб чиқарилган 85 қути «Remdesevir 100 mg»нинг ҳар қутисини 750 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 6.200 АҚШ долларига бир фуқарога сотаётган пайтда тузоққа тушишди. Бундан ташқари уларнинг бирига тегишли «Lasetti» автомашинаси кўздан кечирилганда яна 135 қути «Remdesevir 100 mg» дори воситаси (жами тахминий қиймати 165 млн. сўмлик) дори воситаси топилиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 94
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 80
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 73
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 95
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 574
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 538
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 0
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 2
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 28
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 86
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 20
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 44
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 50
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 195
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 61
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 184
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 135
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 204
  • Бўлимлар