«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 14:29
ЎЗO‘Z

Коронавирус туфайли одамлар кўпинча ҳид сезмай қолади. Бу узоқ давом этадими?

27 окт, 12:06 1 978 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус туфайли одамлар кўпинча ҳид сезмай қолади. Бу узоқ давом этадими? Фото: Depositphotos
COVID-19’га чалинганларнинг кўпчилиги ҳид билиш билан боғлиқ муаммолардан шикоят қилади. Кимдир бутунлай ҳид сезмай қолса (бу ҳолат аносмия деб аталади), кимдадир эса ҳид билиш бузилади, натижада ҳар қандай таом кўнгилни айнита бошлайди (паросмия). Баъзан бу — коронавируснинг ягона симптоми бўлса, баъзан — биринчиси, баъзан эса бу ҳаммасидан кейин пайдо бўладиган белгидир. Meduza ушбу симптом ривожланишининг сабаблари ҳақида маълум бўлган нарсаларни тўплади.

Ҳид сезиш билан боғлиқ муаммолар кўп учрайдими?
Бу ҳақда ишончли маълумотлар йўқ. Аммо мавжуд маълумотлар бўйича олиб борилган сўнгги таҳлиллардан бирида айтилишича, ўртача олганда бу касал бўлиб ўтган европаликларнинг ярмида ҳамда Осиё мамлакатларидаги беморларнинг 17 фоизида қайд этилган.

Бу нима сабабдан юз беради?
Бир нечта назариялар бор:

1. Ҳид учун жавоб берувчи молекулалар ва уларни қабул қилиб олувчи рецепторлар ўртасидаги алоқа бурун шиллиқ қаватининг шишиши ёки буруннинг тўлиб қолиши туфайли узилиши мумкин. Бу тумовга олиб келувчи вирусли инфекциялар пайтида учраб турадиган ҳолатдир. Бу назария билан боғлиқ муаммо шундаки, аносмия ва гипосмия тумов бўлмаган COVID-19 беморларда ҳам учрамоқда.

2. Ҳид ҳақида маълумот беришга жавобгар бўлган асаб ҳужайралари нобуд бўлади ва бу маълумот мияга етиб келмайди. Аммо шуниси шубҳалики, беморларнинг катта қисмида ҳид билиш қобилияти асаб ҳужайралари қайта тикланишга кетадиган вақтдан кўра тезроқ қайтмоқда. Бундан ташқари, коронавирус асаб ҳужайраларига илашиб олмайди ва уларга кириб ололмайди, чунки уларда коронавирус одатда ҳужайраларга кириши учун зарур бўлган ўзига хос «эшик»лар (яъни рецепторлар) йўқ.

3. Вирус анча чуқурроқ — миянинг ҳидни қабул қилишга масъул бўлган қисмларигача кириб боради. Натижада уларнинг фаолияти бузилади ва ҳид сезилмай қолади. Аммо бунда ҳам муаммо шуки, етказилган бундай шикастлар кўп сонли беморларнинг тез қайта тикланишига имкон бермаган бўларди.

4. Ҳид билиш тизимида қўллаб-қувватловчи функцияни бажарадиган ҳужайралар шикастланади. Улар ҳидни қабул қилишнинг энг биринчи босқичида қатнашадиган асаб ҳужайраларига ёрдам беради. Натижада асаб ҳужайралари вақтинча ишдан чиқади. Бу назариянинг ишончли томони шундаки, қўллаб-қувватловчи ҳужайраларда янги коронавирус учун зарур рецепторлар мавжуд. Назарий жиҳатдан вирус бу ҳужайралар орқали миянинг ҳидларни қабул қилиш учун жавоб берувчи қисмларига ҳам кириб бориши ва етказилган зиён кўламини янада каттароқ қилиши мумкин.

Асаб ҳужайралари қайта тикланишга ҳаракат қилиб, ҳали одатдагидек ишламай турган вақтида паросмия юзага келиб, ҳидлар кўнгилни айнитадиган даражагача бузилиб қабул қилиниши мумкин. Аммо шуни тан олиш керакки, олимлар бунинг сабабларини ўрганишга жуда кам эътибор ажратмоқда.

Ҳид билиш узоқ вақтга йўқоладими?
Ўртача олганда, ҳид билиш 8-9 кундан кейин қайта тикланади. Бироқ баъзи одамларга қайсидир сабабларга кўра нормал ҳид билиш қобилияти бошқа барча симптомлар йўқолгандан кейин ҳам қайтмайди. Афсуски, аслида ҳид билиш қобилияти ҳаммада ҳам қайта тикланиши ҳақида кўп маълумот йўқ. Италияда 138 киши иштирокида ўтказилган кичик тадқиқотда беморлар 60 кун давомида кузатилган (бу ҳид билишнинг йўқолиши юзасидан олиб борилган тадқиқотлар учун рекорд даражадаги давомийликдир). Беморларнинг кўпчилигида ҳаммаси жойига келган, аммо 15 фоизида бироз бузилишлар сақланиб қолган, 6 фоизида эса вазият янада ҳам ёмонроқ бўлган: улар деярли ёки бутунлай ҳид сезмаган.

Буни даволаш мумкинми?
Бошқа сабабларга кўра ҳид билиш қобилияти йўқоладиган одамларга кутиш, овқатланиш рациони мувозанатлашган бўлишига эътибор бериш ва имкониятга қараб машқ қилиш тавсия этилади. Бир қатор тадқиқотларда қуйидагича усул ўз самарасини кўрсатган: одамлар ҳар куни анча кучли ҳидга эга нарсаларни ҳидлаган (уларга навбат билан бир неча хил ҳидлар берилган). Натижада уларнинг аҳволи яхшиланган. Бу усул қандайдир бўлса ҳам самара кўрсатгани ва хавфли бўлмагани сабабли бирорта инфекциядан кейин ҳид билиш йўқолганида шуни тавсия этишади.

Батафсилроқ маълумот бериш мумкинми?
Агар сизга бундай машқларни бажариш тафсилотлари қизиқ бўлса, уларни бу ерда топиш мумкин (онлайн таржимонлардан фойдаланишни тавсия қиламиз). Қисқача версия эса қуйида:

1. Кучли ҳидга эга моддалар солинган тўртта ёпиқ идишни олинг (одатда машқлар учун лимон, эвкалипт, атиргул ва чиннигул ҳидига эга нарсалар ишлатилади).
2. Идишларни навбат билан очиб, ҳидлаб кўринг ва ҳар бир ҳидни қанчалик сезганингизни беш балли шкалада баҳоланг. Натижани сана билан бирга ёзиб қўйинг — бу бошланғич нуқта бўлади. Вақти-вақти билан такрорлаб туринг, шунда прогрессни сезишингиз мумкин.
3. Кунига икки маҳал идишдаги нарсани 20 сония давомида ҳидланг. Бироз танаффусдан сўнг кейингисига ўтинг. Шу ҳидга эга нарсани тасаввур қилган ҳолда диққат билан ҳидланг. Машқлар ҳақида унутиб қўймаслик учун идишларни кўринадиган жойга қўйинг.

Ҳидлар ёқимсиз бўлиб қолганда нима қилиш керак?
Паросмияга келсак, одатда биринчи навбатда унинг сабабини йўқотиш тавсия этилади (масалан, бурун битиши ёки оғиздаги патологик қуруқликни), аммо коронавирус билан боғлиқ вазиятда, афсуски, бунинг имкони йўқ: махсус даво ҳалигача мавжуд эмас, паросмия эса вирус организмдан чиқиб кетгандан кейин ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Шифокорлар баъзи дориларни ҳам қўллайди, аммо уларнинг фойда келтириши гумон остида, ҳуқуқий нуқтаи назардан ҳам Россияда уларни беморларга тайинлаш шифокорлар учун хавфсиз эмас. Жуда кам ҳолларда паросмияга учраган беморларда ҳид билиш қисмидаги шиллиқ қават олиб ташланади.

Яна қандайдир маслаҳат бера оласизми?
Уйингизга тутун датчиги ва газ сизиб чиқишига қарши детектор сотиб олишни унутманг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 1
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 121
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 218
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 49
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 38
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 22
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 102
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 88
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 236
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 124
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 121
  • Бўлимлар