«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 22:17
ЎЗO‘Z

Уй-жойга муҳтож Адлия вазирлиги ходимлари ўз уйларига эга бўлдилар

24 окт, 23:40 2 602 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Уй-жойга муҳтож Адлия вазирлиги ходимлари ўз уйларига эга бўлдилар Адлия вазирлиги тизимидаги барча бўғинларда 7 минга яқин ходим ишлайди. Ушбу ходимларнинг орасида уй-жойга муҳтож оилалар кўп, айниқса ёш оилалар сони 1 000 дан ошиқни ташкил этади.

Ушбу муаммони ечими сифатида хизмат уйлари қаторида ходимлар учун кўп қаватли уйлар қурилиши ҳам жуда яхши самара беради.
Албатта, вазирлик ходимларни имкон қадар ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш бўйича бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.

Бундай ижтимоий ҳимоя, меҳнатни рағбатлантириш ва келгусида ривожланиш истиқболлари Адлия вазирлигининг иш берувчи сифатида жозибадорлигини оширади ва соҳага малакали мутахассисларни рақобат асосида кириб келишига катта туртки бўлади.

Жорий йил 24 октябрь куни Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида Адлия вазирлиги тизимидаги ходимлар учун қурилган кўп қаватли уйларни ўз эгаларига тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур уйлар кредитлар асосида вазирлик буюртмаси асосида қуриб битказилди. Кўп қаватли ўйлар 143 хонадондан иборат бўлиб, ўз ичига шинам 2, 3 ва 4-хонали уйларни қамраб олади.

Адлия вазирлиги томонидан барча сарф-харажатлар устидан доимий мониторинг ўрнатилиши, яъни тизимда йўлга қўйилган кучли комплаенс назорат тизими натижасига кўра, кўп қаватли уйларнинг нархини жуда мақбул даражада бўлиши таъминланди.
Ташкил этилган тадбирда вазирлик раҳбарияти, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этишди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 34
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 162
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 59
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 195
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 167
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 0
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 14
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 30
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 97
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 34
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 162
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 62
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 139
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 50
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 179
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 300
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 58
  • Бўлимлар