«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 12:21
ЎЗO‘Z

“Спартак” Ўруновнинг ёрдамига умид қиляпти

24 окт, 07:00 2 607 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Спартак” Ўруновнинг ёрдамига умид қиляпти Бу йил чемпионлик учун курашаётган “Спартак” жамоасини Россия премьер-лигасининг 12-турида қийин ўйин кутиб турибди. Москваликлар навбатдаги учрашувда ўз майдонида ҳар қандай рақибни мағлуб этишга қодир бўлган “Краснодар” меҳмони бўлади.

“Спартак” куни кеча Россия кубоги гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувида қуйи лига вакили “Енисей”га ютқазиб қўйганди. Москваликлар асосий таркибида жароҳатланганлар кўплиги учун кубок ўйинида асосан ёш футболчилар ўйнади.

“Спартак” бош директори Шамиль Газизов краснодарликларга қарши муҳим ўйин олдидан лазаретдаги футболчилар сафга қайтиб, жамоага ёрдам беришига ишонаётганини айтди.

- Бир неча футболчилар сафдан чиққанди. Бўлажак ўйинда Остон Ўрунов, Эсекиель Понсе, Самюэль Жиго ва Георгий Жикия бизга ёрдам беришига умид қиляпмиз, - деди Шамиль Газизов.

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинида жароҳат олган эди. Шу боис, ярим ҳимоячимиз бош жамоа таркибида Эрон ва Бирлашган Араб Амирликларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнаша олмади. Шунингдек, “Спартак”нинг ҳам иккита ўйинини ўтказиб юборди.

“Краснодар” – “Спартак” учрашуви 24 октябрь куни Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 82
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 39
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 393
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 179
  • Сўнгги янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 82
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 39
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 233
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 37
  • Бўлимлар