«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 10:12
ЎЗO‘Z

Шаҳрам Ғиёсов Шаҳло Аҳмедова билан муносабатлари ва Шоҳжаҳон Эргашев ҳақида гапирди

23 окт, 23:43 4 877 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шаҳрам Ғиёсов Шаҳло Аҳмедова билан муносабатлари ва Шоҳжаҳон Эргашев ҳақида гапирди Профессионал боксда фаолият олиб бораётган боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов 10 ойлик танаффусдан сўнг АҚШдан Ўзбекистонга қайтиб келди.
Иқтидорли чарм қўлқоп устаси “Зўр ТВ” телеканалига берган интервьюсида мухлисларни қизиқтирган қизиқарли саволларга жавоб қайтарди.

- Қўшиқчи Шаҳло Аҳмедова билан ўртангизда қандай муносабат бор?
- Бу ҳақда аввал ҳам айтганман, ҳозир ҳам айтаман, Шаҳло билан шунчаки дўстмиз ва орамизда дўстликдан бошқа ҳеч қандай муносабат бўлмаган. Дўстингиз билан бирон жойда бирга овқатланишингиз ёки бирга сайр қилишингиз, муносабатлар бошқача тус олганини англатмайди.

- Ўзбек профессионал боксчилари орасида гонорар олиш бўйича нечанчи ўринда турасиз?
- Қанча гонорар олишимни айта олмайман, аммо ўзбек боксчилари орасида энг кўп гонорар олиш бўйича биринчи ўринда тураман.

- Сиз фаолият юритаётган промоутерлик компаниясида яна қайси ўзбекистонлик боксчилар бор?
- Бектемир Мелиқўзиев, Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов.

- Фаолиятингизни якунлаганингиздан сўнг, UFCга ҳам ўтиш ниятингиз борми?
- Ҳозирча йўқ. Балки боксдаги фаолиятимни якунлаганимдан сўнг, ўтишим мумкиндир. Айни дамда менинг бор эътиборим, хаёлларим камарларда.

- “Рио-2016”да қўлга киритилган тарихий натижалар “Токио-2020”да ҳам такрорланиши мумкинми?
- Ҳеч нарса дея олмайман. Лекин бир нарсани аниқ айтишим мумкин, бундай олтин авлод ўзбек боксида бошқа бўлмаса керак. Бундай авлод, бундай натижалар...жуда ҳам қийин. Бунинг учун аҳиллик керак. Боксчиларнинг бир-бирига оқибати, тренерларнинг ўзаро ҳурмати бўлиши керак. Очиғини айтсам, ҳозир мен ҳеч кимда бу хусусиятларни кўрмаяпман. Бизнинг пайтимизда бирлик бор эди, ҳозир бирлик йўқолган. Ҳамма ўзим бўлсам, дейди. Кўрамиз, агар Токиода натижа бўлса, демак улар тўғри йўлда бўлади.

- Шоҳжаҳон Эргашев билан жанг қилишингиз мумкинми? Агар бу жанг бўлса, у Ўзбекистонда ўтказиладими?
- Агар шундай бўлса, уни Ўзбекистонда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Негаки, бу бизнинг жанг. Икки ўзбек боксчисининг ўзаро жангини бутун Ўзбекистон кўриши керак. Лекин шу ўринда, бир нарсани айтиб ўтмоқчиман, биз Шоҳжаҳон билан дўстмиз ва ўзаро муносабатларимиз яхши. Лекин рингда дўст бўлмайди, рингга чиққач, қаршингизда фақат рақибингиз туради.

Бахтиёржон Тоштемиров




Мавзуга оид янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 190
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 119
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 273
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 107
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 138
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 125
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 149
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 40
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 179
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 95
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 190
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 60
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 119
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 131
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 273
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 107
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 170
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 138
  • Бўлимлар