«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 19:05
ЎЗO‘Z

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Йигитлар билан жиддий гаплашиб оламиз. Футболни бундай ўйнаб бўлмайди"

22 окт, 22:25 2 471 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Йигитлар билан жиддий гаплашиб оламиз. Футболни бундай ўйнаб бўлмайди" Cоcа-Cола Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Бунёдкор"-"Андижон" (6:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, ўйин бошида марказий ҳимоячиларимиз билан боғлиқ бўлган иккита қўпол хатоларимиз туфайли голлар бўлди, шу сабабли йигитлар ўйин бошида руҳан синиб қолиб, сўнгра ўзларига кела олишмади. Лекин ўйинда бундай ҳисоб бўлишини кутмаган эдик, ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик, лекин ўйин бошидаги икки гол йигитларга руҳан таъсир қилди деб ўйлайман.

— Иккита голдан кейин жавоб голи ҳам бўлди...
— Йигитларга саволлар кўп, қайта кўриб чиқамиз, йигитлар билан жиддий гаплашиб олишимиз керак. Бундай ўйнаб бўлмайди футболни. Йигитларнинг хаёлларида "Андижон"нинг эски ўйин услуби қолиб кетган шекилли. Буни чиқаришга урингандик, сўнги ўйинларда яхши натижалар қайд этаётган эдик, аммо бугун йигитлар ўша эски ҳолатга қайтиб қолгандек кўринди.

— Бугун ўйин томонлама "Андижон"нинг куни эмас экан, десак бўладими?
— Ҳа, бўлади. Иккинчи дарвозабонимиз ҳам жароҳат олиб майдонни тарк этди, унинг ўрнига Олимов дарвозани қўриқлади. Бугун бизнинг кунимиз эмас, десак ҳам бўлаверади.

— Дарвозабон Элдор Адҳамов нега майдонни тарк этди?
— Ўтказиб юборган голларимизда Элдорнинг ҳам айби бўлди. 1-2 вазиятда қутқарса бўларди. Элдор ҳам ҳимоячиларимиз каби ўтказилган голларда айбдор.

— Аслан Ахроровнинг соғлиғи яхшими?
— Ҳолати яхши, оёғи синмаган. Аслан биз билан кейинги ўйинларга тайёргарликни давом эттиради.

— "Андижон" бугун "Бунёдкор"нинг прессингига ва ҳужумига тайёр эмасдек кўринди...
— Эътибор қилган бўлсангиз, "Бунёдкор"нинг учрашувга тайёрланиш вақти бизникидан бир кун камроқ бўлган. Бизда дам олишга ҳам вақт бўлган, яхши тайёргарлик кўрилган эди, аммо биринчи ўйин бошидаги икки гол йигитларни руҳан синдириб қўйди, деб ўйлайман.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 1
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 1
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 171
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 226
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 137
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 284
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 1
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 1
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 2
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 74
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 31
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 28
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 97
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 75
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 107
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 154
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 171
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 226
  • Бўлимлар