«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 03:13
ЎЗO‘Z

Чўл ҳавосидан сув оладиган мослама яратилди

22 окт, 21:50 3 208 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Чўл ҳавосидан сув оладиган мослама яратилди Фото: Getty Images
Қуруқ ҳаводаги қуёш нурларидан фойдаланиб чўлда ҳам сув ҳосил қиладиган мослама яратилди. Бу орқали электр чекланган узоқ ҳудудларда экологик тоза сув манбасини яратиш мумкин бўлади.

Ушбу мослама қуруқ ҳавода оз миқдордаги сувни ҳам сўриб олиш имкониятига эга. Қурилманинг ўзига хослиги шундаки, у ҳавода 20 фоиз намлик бўлганда ҳам сувни йиға олади. Масалан, шудринг, тумандан сув йиғувчи оддий мосламалар ҳаводаги намлик 50 фоиз бўлгандагина ишлайди.

Туманли ҳудудлар камлиги, тумандан сув йиғиш кўп энергия талаб қилгани учун бу технология ноқулайлик пайдо қилади. Aтмосферадан сув йиғиб олиш мосламаси айниқса марказлаштирилган сув ишлаб чиқариш инфратузилмаси бўлмаган ҳудудларга мос келади.

«Сув танқис бўлган жойларда сув билан таъминлайдиган турли хил технологияларни синовдан ўтказиш жуда муҳим. Иқлим ўзгариши сув етишмовчилигини келтириб чиқараётган пайтда бундай технологиялар жуда керак», дейди Массачусетс Технология институти ходими Aлина ЛаПотин.

Мослама тунда ҳаводан сув буғларини тўплайди. Кун давомида қуёш чангини ютувчи махсус панелда тўпланган иссиқлик сувни материалдан чиқариб юборади. Янги техника фойдаланиш учун хавфсиз деб топилди. Унинг оғирлиги атиги 7 кг бўлиб, 1 квадрат метрли қуёш ютгичи ҳар куни 0,77 литр сув ишлаб чиқара олади. Ҳозирда қурилма орқали кўпроқ сув йиғиш йўллари ўрганилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 85
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 55
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 496
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар