«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2020, 18:57
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Хитой вакцинасини харид қилишда устуворликка эга бўлиши мумкин

22 окт, 21:17 1 209 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Хитой вакцинасини харид қилишда устуворликка эга бўлиши мумкин 21 октябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги коронавирусга қарши рекомбинант вакцинанинг клиник синовларини Ўзбекистонда ташкил этиш масаласи бўйича Хитой Фанлар Академияси Микробиология институти ва «Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical» компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказди.

Мазкур компания томонидан ишлаб чиқилган ва ҳозирда клиник синовда ўтаётган вакцина коронавирус юза антигенининг генетик-муҳандислик оқсили бўлиб, у аденовирус ҳамда инактивлашган вакцина турлари билан таққосланганда юқори даражада хавфсиз ҳисобланади. Генетик-муҳандислик оқсили зарарланган организмда айнан унга қарши антитаначалар ишлаб чиқаради.

Музокаралар давомида ўтказиладиган клиник синовларнинг барча босқичлари муваффақиятли якунланган тақдирда, Ўзбекистон ушбу вакцинани биринчилардан бўлиб ҳамда арзон нархларда харид қилишда устуворликка эга бўлиши таъкидланди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги мутахассислари хитойлик ҳамкорлар билан эмлаш жараёнини ташкил этиш, жараёнга тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилди. Клиник синовлар 18 ва ундан катта ёшдаги кўнгилли инсонларда ўтказилиши кутилмоқда. Синов бошланишидан олдин Хитой Халқ Республикаси вакиллари томонидан эмлаш шартларини тушунтиришга қаратилган бир қатор тренинглар ўтказилади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитой Ўзбекистонга коронавирусга қарши вакцинани синаш бўйича ҳамкорликни таклиф қилди 21 июл, 01:22
  • Foto: Sardoba tumani aholisi uchun quriladigan 5 qavatli uylar loyihasi taqdim etildi 16 мая, 15:21
  • Ўзбекистонда янги телеканал ташкил этилади 11 июл, 22:37
  • 22 августдан қиймати 50 000 сўм бўлган янги пул банкноти муомалага чиқарилади 14 авг, 17:38
  • 10 минг сўмлик банкнотлар 10 мартдан бошлаб муомалага чиқарилади 03 мар, 19:10
  • Наврўз арафасида очилиши режалаштирилган йўл қурилишидан (фоторепортаж) 09 янв, 17:03
  • Сўнгги янгиликлар
  • Соч тўкилишига қарши ёрдам берадиган кутилмаган восита номи маълум қилинди 05 дек, 18:00 0
  • "Спартак" Остон Ўрунов трансфери бўйича расмий таклиф олди 05 дек, 17:25 219
  • 600 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган товарлар тўхтатиб қолинди 05 дек, 16:57 141
  • Салкам 2 миллиард сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди 05 дек, 16:30 159
  • “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг кучи нимада? 05 дек, 16:00 272
  • Қонун ҳужжатлари лойиҳалари давлат тилида тайёрланиши лозим 05 дек, 15:23 206
  • Мэнни Пакьяо 2022 йилда Филиппин президентлигига ўз номзодини қўймоқчи 05 дек, 14:49 227
  • Бурак Ўзчивит ва Ўзге Торер: Уларнинг муносабати ишдаги ишқми ёки миш-миш? 05 дек, 14:14 339
  • Инқироз-2021: келаётган йил сўнгги 75 йилдаги энг оғири бўлиши мумкин 05 дек, 13:40 695
  • 2020 йилнинг энг яхши автомобили аниқланди 05 дек, 13:09 559
  • Австрияда оммавий равишда коронавирусга тест топшириш бошланди 05 дек, 12:43 199
  • Дунёнинг 2020 йилдаги энг яхши бизнесмени маълум қилинди 05 дек, 12:12 445
  • Бўлимлар