«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2020, 13:09
ЎЗO‘Z

Бахтиёр Ашурматов: “Сурхон” жамоаси шундай кучли таркиб билан аутсайдерлар қаторида бўлиши кутилмаган холат деб ўйлайман”

20 окт, 12:45 835 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бахтиёр Ашурматов: “Сурхон” жамоаси шундай кучли таркиб билан аутсайдерлар қаторида бўлиши кутилмаган холат деб ўйлайман” Coca Cola суперлигасининг 19-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг, қўқонликлар устози Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини қуйидагича баён қилди.

- Бугунги жуда муҳим ғалаба билан футболчиларимни, жамоамиз раҳбариятини ҳамда қадрли мухлисларимизни табриклайман. Бугунги ўйиннинг аҳамияти жуда юқори эди. Юқори ўринлар учун курашда бугунги ўйинни сўнгги имконият эди десам ҳам бўлади. Агар бугун очко йўқотганимизда биз рақобатчиларимиздан орқада қолиб кетишимиз мумкин эди. Энди эса юқори ўринлар учун курашда имкониятни сақлаб қолдик. Биз охиригача совринли ўринлар учун курашамиз.

Ўйинларимиз тақвими жуда тиғиз ва қийин. Кейинги турда яна сафарда “Машъал” жамоаси билан ўйнаймиз. Ундан кейин эса бизни АГМК ва “Насаф” билан бўладиган мураккаб ўйинлар кутиб турибди. Бугунги учрашувда хужумчимиз Норбековни қизил карточка, ҳимоячимиз Ойбек Рустамов эса сариқ карточка олгани, кейинги турда бу иккала футболчимизни иштирок этмаслигидан дарак беради. Сабаби Рустамовнинг сариқлари сони тўрттага етди. Бу албатта жиддий йўқотиш бўлади. Жамоамиз сардори Мурод Холмуҳаммедов эса кейинги турда сафимизга қўшилади. Ўйлайманки қолган йигитларимиз йўқотишлар ўрнини билинтирмайдилар.

Бугун мени хурсанд қилган нарса футболчиларимизнинг кўзларида ўт ёнди. Улар бугун мураббийлар штаби кутган ўйинни намойиш қилиб беришди. Майдонда бир киши кам бўлиб қолганимизга қарамасдан футболчиларимиз охиригача жон-жаҳдлари билан курашишди. Мана шу шижоатни йўқотмасак келгуси ўйинларда ҳам ижобий натижаларга умид қилсак бўлади.

Бугунги ўйиндаги жамоа, биз мураббийлар штаби бутун мавсум давомида кўришни хохлаган жамоа бўлди. Бугун ўзига ишонган,кўзларида олов чақнаган,майдоннинг хар бир қарич ери учун курашган,агрессив ўйин кўрсатган,ғалаба учун жонини бериб ўйнаган, энг муҳими майдонда ахил ва иноқ оила бўла олган жамоани кўрдик. Айниқса Райевац учун хурсандман. Ишончимизни оқлади. Жамоа ва ўзи учун жуда мухим бўлган голни киритди. Бугунги ғалаба яна бир томондан аҳамиятли эдики, айрим қўштирноқ ичидаги мухлисларимиз жамоамиз ҳақида ёқимсиз фикрларни ижтимоий тармоқларда тарқатишаётган эди. Ўйлайманки бугун футболчиларимиз ўз ўйинлари билан ўшандай инсонларни ҳам фикрларини ўзгартира олдилар.

“Сурхон” жамоаси шундай кучли таркиб билан аутсайдерлар қаторида бўлиши кутилмаган холат деб ўйлайман. Ўз сафида Шавкат Саломов, Касьян, Аъзам Алиев, Ҳусниддин Ғофуров, Дарко Станоевич каби футболчилари бор жамоа келгуси ўйинларда ижобий натижа қайд этиб, мураккаб вазиятдан чиқиб кетишига ишонаман.

Бугунги ўйинни яна бир принципиал аҳамияти бор эди. Мен ўтган йили қисқа муддат “Сурхон”да фаолият олиб борганман. Бу вақт давомида жамоа мухлислари мени мураббийлик фаолиятимга аниқ баҳо бера олмаган бўлишлари мумкин. Мен фақат “Насаф” билан уйда ва сафардаги ўйинларда жамоани бошқарган эдим. Шу сабабли ҳам бугунги ғалаба мени икки карра хурсанд қилди. “Сурхон” мухлисларига соғлик, тинчлик тилайман. Кейинги ўйинларда суюкли жамоаларига омад ёр бўлишини тилайман, - дейди Ашурматов.

Манба: kokand1912.uz



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахтиёр Ашурматов "Сурхон"га қарши ўйин, Музаффаровнинг йўқлиги ва кейинги ўйин ҳақида гапирди 25 июн, 21:37
  • Суперлига-2020. Қуръа ташланди. Биринчи турда "Пахтакор" - "Навбаҳор" 08 фев, 22:30
  • Расман: Бахтиёр Ашурматов "Сурхон" жамоаси бош мураббийлигини тарк этди 29 июл, 23:23
  • Бахтиёр Ашурматов "Сурхон" раҳбарияти маошларни тўлаб бергани ва "Насаф"га қарши ўйиндаги мағлубиятга изоҳ берди 29 июл, 22:30
  • Бахтиёр Ашурматов: "Мендан олдин жамоада ишлаган мураббийларга раҳмат айтаман" 30 июн, 23:20
  • Бахтиёр Ашурматов: "Шогирдларим билан фахрланаман" 28 окт, 20:30
  • Сўнгги янгиликлар
  • Венесуэла президенти халқига «Telegram» ва «WhatsApp»даги рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг» 30 ноя, 12:58 0
  • Байден оёғини синдириб олди 30 ноя, 12:30 1
  • АҚШдаги чўлдан топилган 3 метрли сирли тарихий монолит йўқолиб қолди 30 ноя, 12:00 0
  • Бир грамми 146 минг сўмдан 20 долларгача: Ургутда опий сотаётганлар ушланди 30 ноя, 11:30 123
  • Рой Жонс: «Ҳакамлар қарорига қўшилмайман, мен Тайсонни ютгандим» 30 ноя, 11:05 182
  • Индонезиядаги Левотоло вулқонининг уйғониши(видео) 30 ноя, 10:33 146
  • Америкалик қиз касал оққушни қутқариш учун туғилган кунини нишонлашдан воз кечди 30 ноя, 10:01 194
  • «Мурдаси куйдирилган» ҳинд уйига қайтиб келди 30 ноя, 09:30 638
  • Судья бош шифокор Гулжаҳон Йўлдошева иши бўйича прокурорга мажбурият юклади 30 ноя, 09:00 621
  • Наманганлик мактаб ўқувчиси Буюк Британия қироличасидан мактуб олди 30 ноя, 08:30 415
  • Марадонанинг ўлимида шахсий шифокори айбланмоқда 30 ноя, 08:00 600
  • Майк Тайсон зарбалар статистикаси борасида Рой Жонсдан яққол устунлик қилгани маълум бўлди 30 ноя, 07:30 546
  • Бўлимлар