«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 21:58
ЎЗO‘Z

Адлия вазирлиги аралашуви билан тадбиркорга 247 миллиард сўмлик қўшимча солиқ олди олинди

19 окт, 22:24 2 261 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Адлия вазирлиги аралашуви билан тадбиркорга 247 миллиард сўмлик қўшимча солиқ олди олинди Юртимизда сўнги йилларда солиқ юкини камайтириш ва солиқ солиш тизимини соддалаштириш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.

Шу билан бирга, Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини ўрганиб чиқиш давомида айрим тадбиркорларга нисбатан асоссиз солиқ ҳисоблаш ҳолатлари аниқланмоқда.

Жумладан, “Talimarjon Issiqlik Elektr Stansiyasi” АЖнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши талаб этилмайдиган кўчар мулклар тоифасига кирувчи мол-мулкларига нисбатан асоссиз қўшимча мол-мулк солиғи ҳисоблаш ҳақидаги қарор қабул қилинган.

Натижада, жамиятга 2017-2019 йиллар учун жами 247,5 млрд. сўм миқдорида асоссиз мол-мулк солиғи ҳисобланган. Мазкур ҳолат юзасидан вазирлик томонидан Давлат солиқ қўмитасига тақдимнома киритилди.

Давлат солиқ қўмитаси ҳам қонунчиликни бир хилда қўллаш ва ягона амалиёт бўлишидан манфаатдор эканлигини баён этиб, қўшимча мол-мулк солиғи ҳисоблаш тўғрисидаги ушбу асоссиз қарорни дарҳол бекор қилди ҳамда айбдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилишини таъминлади.

Таъкидлаш жоизки, адлия органлари Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда келгусида солиқ маъмуриятчилиги соҳасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш ҳамда уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда давом этади.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими




Мавзуга оид янгиликлар
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 31
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 111
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 211
  • Кувайт Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга сармоя киритмоқчи 13 апр, 17:27 66
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 0
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 59
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 33
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 11
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 31
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 75
  • Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади” 18 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 41
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 81
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 46
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 92
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 63
  • Бўлимлар