«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2021, 05:37
ЎЗO‘Z

"Газини бос Шома!" Италияликлар Ўзбекистон ўйинини кузатмоқда

12 окт, 19:43 3 973 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Газини бос Шома!" Италияликлар Ўзбекистон ўйинини кузатмоқда Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинининг бир қисмида иштирок этган Элдор Шомуродов “Женоа” сўровига кўра, муддатидан олдин ортга қайтди. Sports.uz портали мухбирлари Италияга етиб борган Элдор Шомуродовдан ўзбекистонлик мухлислар учун интервью беришини сўраб мурожаат қилганди. Бироқ, ҳужумчимиз узр сўраган ҳолда, интервью бериш учун қоидага кўра, раҳбариятдан расман рухсат олиши кераклигини ва ҳозирча, шошмай туришни илтимос қилди.

Шундай бўлса-да, биз Элдор Шомуродов атрофидаги янгилик ва воқеалар ҳақида маълумот беришни давом эттирамиз.

Биринчи навбатда “Женоа” клубининг расмий сайти Элдор Шомуродовнинг номи ва 61-рақами туширилган футболкалар учун Марказий Осиё мамлакатларидан буюртмалар тушаётгани ҳақида хабар тарқатганини айтиш жоиз. Бундан ташқари, клуб бу футболкаларни генуяликларнинг электрон савдо портали орқали қўлга киритиш мумкинлигини ҳам маълум қилди. “Женоа” сайти Элдор минтақанинг ҳақиқий юлдузига айланганини алоҳида тилга олган.

Бундан ташқари, италиялик футбол мухлислари Элдор Шомуродов имкониятлари билан яхшироқ танишиш мақсадида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Эронга қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувини томоша қилди ва ўйиндан сўнг, улар “Женоа”нинг янги ҳужумчиси ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Италияликларга Шомуродовнинг рақиб дарвозасини ишғол қилгани жуда маъқул келди.

Эътиборингизга мухлисларнинг фикрларини ҳавола этамиз.

Andrea Conti:
Гол ургани зўр бўлди. “Женоа” футболчисига айланиши билан тўпурарлик муҳоратини тиклаб олди. Энг муҳими, гол уришни А Серияда ҳам давом эттириш керак!

Roberto Boveri:
Ажойиб! Статистикага қараб, айримлар уни омадсиз трансфер, деганди. Ўйинига қарасангиз, бу футболчининг зарбаси кучли, ўзи тезкор эканини кўрасиз. Гол унинг ўзига бўлган ишончини оширади.

Giampiero de Caro:
Хурсанд бўлишга бироз эрта. У Осиё мамлакатлари терма жамоалари – Ўзбекистон ва Эрон ўйинида гол урди. Россия чемпионатида гол уролмаганди. Шунга эътибор бериш керак.

Giacomo Sobrero:
Бизда ўз терма жамоасида зўр ўйнаб, А Серияда “йўқолиб” қолган футболчилар ҳам кўп бўлган.

Alessandro Di Maio
Энди Шомуродовнинг трансферини хато, деб бўлмайди. Унинг голи менга умид бағишлаяпти!

Tommy Genoa:
Футболчида Россия чемпионатида ўйнаш иштиёқи қолмаган экан. Бу йил Элдор чемпионат миқёсида бирорта гол урмади. Лекин халқаро майдонларда рақиблар дарвозасини ишғол қилмоқда. Аввалига Европа Лигасида, кейин терма жамоада гол урди.

Valerio Mita:
Шомуродов терма жамоада доим кўп гол урган. Охирги бешта ўйинда еттита тўп киритди. Клубда бундай бўлмади. Терма жамоа ва клуб ўйини фарқ қилади. Шомуродов Фаластин, Саудия Арабистони, Сингапур, Яман ва Эрон дарвозасини ишғол қилди. Элдор бундан кейин ҳам терма жамоада сермаҳсул ўйин кўрсатишига ишонаман. Лекин А Серияда бу осон бўлмайди.

Matteo Lagostena:
Газини бос “Шома”! Биз сенга ишонамиз! Пандев бизга қарилик қиляпти, унинг ўрнини эгаллашинг керак!



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродов трансферидан норози мухлислар нуфузли газетага арз қилди 09 окт, 23:43
  • Элдор Шомуродовнинг «Женоа»даги маоши маълум бўлди 05 окт, 10:30
  • Италиянинг дунёга машҳур нашрларидан бири: "Женоа", мана ўзбекистонлик "Месси" келди 02 окт, 21:21
  • Одил Аҳмедов "Женоа"га кўчиб ўтган Шомуродов ҳақида нималар деди? 01 окт, 22:30
  • Вадим Абрамов: "Элдор Шомуродов "Женоа"да бемалол ўйнаб кета олади" 01 окт, 22:06
  • Элдор Шомуродов Италияга учиб кетди 01 окт, 16:25
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шифокор картошканинг саломатликка зараридан огоҳлантирди 28 фев, 23:58 286
  • Британиялик аёл 32 йил ичида 22 маротаба она бўлди (фото) 28 фев, 23:30 259
  • Россия иқлимни мониторинг қилувчи сунъий йўлдошни коинотга учирди (видео) 28 фев, 22:53 313
  • Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушган ўйинда «Женоа» «Интер»га йирик ҳисобда ютқазди 28 фев, 22:33 499
  • АҚШ Арктикада Россияга қарши курашиш учун сунъий йўлдошларни янгиламоқчи 28 фев, 22:00 631
  • ОКМК футзалчиси Тимур Бердиев автоҳалокатга учраб вафот этди 28 фев, 21:30 741
  • Юрак хуружи юз бергунига қадар билиш керак бўлган ушбу касалликка оид 6 факт 28 фев, 20:53 870
  • Приянка Чопра ҳақидаги аввал эълон қилинмаган 11 та маълумот 28 фев, 20:05 472
  • Нигерияда ўғирлаб кетилган 300дан кўпроқ қиз озод қилинди 28 фев, 19:28 657
  • Болалигидан юлдуз бўлишга улгурган Эмма Уотсон карьерасини якунламоқда 28 фев, 18:48 414
  • “Локомотив”нинг испаниялик легионери “Marca”га интервью берди: Ўзбекистонда кинолардагидек яшамоқдаман 28 фев, 18:13 555
  • Сурхондарёда опа-укалар келини ва унинг онасини ўлдириш учун киллер ёллади 28 фев, 17:43 1 012
  • Бўлимлар