Сооронбай Жээнбеков / Фото: 24.kg Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков икки-уч кун ичида истеъфога чиқиши мумкин. Бу ҳақда мамлакатнинг янги бош вазири Садир Жапаров маълум қилди.
"Президент ҳукуматнинг янги таркиби тасдиқланиб, у билан боғлиқ барча жараёнлар якунланиши билан икки-уч кун ичида истеъфога чиқишини айтди", - деди Жапаров журналистларга.
Аввалроқ Қирғизистон парламенти Садир Жапаров бошчилигидаги вазирлар маҳкамасининг янги таркибини тасдиқлаганди. 6 октябрь куни парламент аъзоларининг бир қисми бош вазирликка Садир Жапаров номзодини маъқуллаб овоз берганди.