«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 20:42
ЎЗO‘Z

Коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайиши D витамини етишмаслиги билан боғланган бўлиши мумкин

10 окт, 09:17 2 889 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайиши D витамини етишмаслиги билан боғланган бўлиши мумкин Фото: TASS/Imago/Jochen Tack
Коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаяётгани кузда организмда D витамини етишмаслиги билан ҳам боғланган бўлиши мумкин. Бу ҳақда шифокор Сергей Малоземов ўз интервьюсида айтиб ўтди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, D витамини коронавирусга чалинишга мойилликка бевосита таъсир қилмайди, бироқ у иммунитетни оширади ва бу коронавирусдан ҳимояланишда ёрдам беради. Қуёш нури етишмаганда организм ушбу витаминдан камроқ олади ва бунинг натижасида иммунитет пасаяди.

Охирги тадқиқотлардан бири қонда D витамини камлиги коронавирусга чалиниш вақтидаги прогнозни жиддий ёмонлаштиришидан дарак бермоқда. Одамда D витамини меъёрида бўлса, унинг инфекцияни енгиши осон кечади”, деб тушунтириб ўтган шифокор.

Унинг таъкидлашича, D витаминини денгиз маҳсулотлари истеъмол қилиш эвазига меъёрида ушлаш мумкин.

D витаминининг асосий ва самарали манбаи – бу балиқ ва денгиз маҳсулотларидир. Бунда, албатта, денгиз маҳсулотларининг қиммат турларини харид қилиш шарт эмас, балиқ ёғли ва денгизники бўлса етарлидир. Бунда сельд ҳам ярайди, фақат у жуда шўр бўлмаслиги керак. Шунингдек, лосось ва скумбрия ҳам фойдали. Таркибида балиқ ёғи бор бўлган барча маҳсулотда D витамини кўп бўлади”, деб таъкидлаб ўтган Малоземов.

Сентябрь охирида Бостон университети тиббиёт мактаби олимлари организмида D витамини етарлича миқдорда бўлган коронавирусга чалинган беморлар орасида унинг тақчиллиги кузатилганларга нисбатан оғир ҳолатлар ва ўлимлар кам бўлиши ҳақидаги хулосага келишган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 0
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 1
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 0
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 69
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 24
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 197
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 110
  • Бўлимлар