«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 02:36
ЎЗO‘Z

Коронавирусга гумон қилинганда ўпкани компьютер томограммаси қилиш керак эмас

09 окт, 18:00 3 291 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирусга гумон қилинганда ўпкани компьютер томограммаси қилиш керак эмас Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари номзоди Севара Убайдуллаева Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати томонидан уюштирилган суҳбатда коронавирусга гумон қилинганда ўпкани мультиспирал компьютер томограммаси қилиш, унинг организмга зарари ҳақида гапирди.

– Коронавирусга гумон қилинганда ўпкани мультиспирал компьютер томограммаси қилиш қанчалик муҳим, унинг организмга зарарли томонлари йўқми?
– Коронавирусга гумон қилинганлар касаллик аломатлари пайдо бўлганининг биринчи кунидан ўз оилавий шифокорларига мурожаат қилиши керак. Шифокорлар беморнинг шикояти, умумий кўруви, эпидемиологик анамнезидан келиб чиққан ҳолда касалликни тасдиқлаш учун қўшимча текширувлар буюради. Бундай ҳолатларда нафақат коронавирусга гумон қилинганлар, балки инсон ўзида қандайдир касаллик аломатини сезиши билан, биринчи кунларданоқ мурожаат этишлари керак.

Энди мультиспирал компьютер томограммасига келсак, биз унутмаслигимиз керак, бу инсон организмига қандайдир миқдорда бўлса ҳам нурланиш беради, тўғри у нурланиш дозаси назорат этилади, лекин қайта-қайта МСКТга тушиш ҳам хавфли. Айниқса, агарда касалликни илк кунларида МСКТга тушсангиз унда деярли ўзгариш кузатилмаса, кейин аниқ касаллик аломатлари кучайганидан сўнг, бир ёки икки ҳафта оралиғида МСКТга яна тушишингиз керак бўлади. Бундай ҳолатларда нурланиш кўпаяди, имкон қадар МСКТга қайта тушиш учун орада камида икки ой ўтиши лозим.

МСКТни мақсадли қўллаш борасида гаплашадиган бўлсак, бунда коронавируснинг организмга таъсирини ва касаллик кечиши жараёнини гапириш билан тушунтириб бераман. Коронавирус ўпкани жароҳатлашни касалликнинг илк кунларидан бошлайди. Ташхис қўйиш учун касалликнинг биринчи кунларида МСКТни ўтказиш мумкин. Лекин бу жараёнда ҳали касалликнинг илк кунлари бўлгани боис, ўпканинг фиброз жароҳатланиши кузатилмаган бўлади. Айтиб ўтганимиздек, фақатгина вирусли яллиғланиш жараёни намоён бўлади, холос.

Нима учун, буни тўлиқ гапирмоқдаман, сабаби, кўпгина юртдошларимиз шифокорга мурожаат этмасданоқ касалликнинг илк кунларида МСКТдан ўзлари мустақил ўтадилар, МСКТда фиброз жароҳатланиш деган ёзувни кўрмайдилар ва менда жароҳатланиш йўқ экан деган янглиш фикр билан, ҳаттоки шифокорга ҳам бормай қўядилар ва ўз иммунитетим билан тузалиб кетаман деган фикр билан даволанмайдилар ҳам.

Коронавирус шунчалик айёр вируски, у биринчи 5-7 кун шамоллаш аломатини олади, шу даврда унчалик кучли белгиларни юзага чиқармайди, тана ҳарорати бир ёки икки марта 38 даражадан юқори бўлади, бир ёки 2-3 кун диарея кузатилади, 4, 5, 6 кунлар инсонда касаллик аломатлари йўқолаётгандек бўлади. Айнан 7-10 кунларда яширин аутоиммун жараён бошланади. Унда йўтал пайдо бўлади ва у кун сайин кучайиб боради, ҳансираш қўшилади, баъзиларда бирданига тана ҳарорати 39 ва 40 даражагача кўтарилмоқда, ҳолсизлик ва мушаклар, бўғимлардаги оғриқлар кучайиб боради.

Шундай ҳолатда МСКТ текшируви жуда муҳим, айнан шу даврда қон қуюлиш элементларини ўрганиш жуда муҳим. Яъни, қоннинг умумий таҳлили, биокимёвий таҳлили ва пешоб, керак бўлса, ахлатнинг умумий таҳлилларини ўтказиш керак. Ушбу текширувлар натижасига кўра, қон суюлтирувчи дори воситалари, глюкокортикостероидлар, антибиотикларни қўллаш мумкин.

Кўриб турибсизки, касалликнинг айнан 7-10 кунларида ўпкада фиброз жароҳатланишлар кўринар экан. Шу боис, МСТКга касалликни биринчи аломатлари пайдо бўлган даврда бориб, ҳам маблағ кетказиб, ҳам вақтни кетказиб, кейин эса янглиш хулосалар билан ўз аҳволингизни ёмонлаштирманг. Касалликни биринчи аломатлари бошланиши билан оилавий шифокорингизга мурожаат этинг, уларнинг тавсияларига кўра, ўз вақтида дори воситаларини қабул қилинг, текширувлардан ўтинг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 87
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 44
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 231
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 235
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар