«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 20:26
ЎЗO‘Z

Қашқадарёлик фуқаро отасидан қолган ов милтиғини туман ИИБга топширди

09 окт, 12:15 2 373 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қашқадарёлик фуқаро отасидан қолган ов милтиғини туман ИИБга топширди Фото: Дилшод Мирзаев
Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи 33 ёшли фуқаро отасидан қолган ов милтиғини туман ИИБга топширди. Бу ҳақда Деҳқонобод туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Дилшод Мирзаев маълум қилди.

Таъкидланишича, вилоят ИИБ ПБ КГ МТБ инспектори подполковник Ўрал Умиров, туман ИИБ вакили Баҳром Назаровлар туманнинг «Дуоб» МФЙ Қизилмозор қишлоғида бўлиб, аҳолига ота-боболаридан қолган ов қуролларини давлатга топшириш ҳақида тарғибот тадбирларини олиб борган.

Тарғибот тадбирлари давомида шу қишлоқда яшовчи 33 ёшли фуқаро Алишер Арзиқулов марҳум отасидан қолган 1 дона, 1 нилли, 16 колибрли, Ч 78090-рақамли, ишлаб чиқарилган санаси ноаниқ бўлган ўқотар ов қуролини ўз ихтиёри билан туман ИИБга топширган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 248-моддасига мувофиқ қуролни, патронларни, ўқ-дориларни, портловчи моддаларни ва портлатиш қурилмаларини ўз ихтиёри билан топширган жисмоний ва юридик шахс қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликдан озод қилинади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Рўйхатга олинмаган қуролни, патронларни, ўқ-дориларни, портловчи моддаларни ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органларига ўз ихтиёри билан топшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига кўра, жисмоний ёки юридик шахс ички ишлар органларига қурол ва (ёки) уларнинг ўқ-дориларини ўз ихтиёри билан топширганлиги учун пул мукофоти билан тақдирланиши, 1974 йилгача ишлаб чиқарилган фуқаровий ўқотар қурол топширган жисмоний шахс эса уни имтиёзли олиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 0
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 197
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 0
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 69
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 24
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 197
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 110
  • Бўлимлар