«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2021, 00:33
ЎЗO‘Z

Трамп «Россия билан алоқалари» бўйича тергов ҳужжатларини ошкор қилишга рухсат берди

07 окт, 14:43 1 281 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трамп «Россия билан алоқалари» бўйича тергов ҳужжатларини ошкор қилишга рухсат берди АҚШ президенти Дональд Трамп унинг Россия билан эҳтимолий алоқалари ҳамда АҚШнинг собиқ давлат котиби Хиллари Клинтоннинг электрон почтаси билан боғлиқ можаро бўйича олиб борилган тергов ҳужжатларини очиқлашга рухсат берди. Бу ҳақда Трампнинг ўзи твиттерда маълум қилди.

Мен АҚШ тарихидаги энг йирик сиёсий жиноят – Россия билан боғлиқ товламачиликка тегишли барча ҳужжатларни очиқлашга рухсат бердим”, деб таъкидлаб ўтган Трамп.

Бир кун аввал АҚШ миллий разведкаси раҳбари Жон Рэтклифф 2016 йилги президент сайловларида қатнашган Хиллари Клинтоннинг ўз электрон почтаси атрофидаги можародан эътиборни чалғитиш учун Трампни гўёки Россия билан тил бириктирганликда айблашга уринишларига тааллуқли ҳужжатларни ошкор қилди.

2016 йилги сайловларда Трамп ғалаба қозонгандан кейин демократлар ва Хиллари Клинтон Трампни Россия билан алоқаларда, Москвани эса сайловларга аралашишда айблашган.

2019 йил апрелида АҚШ адлия вазирлиги махсус прокурор Роберт Мюллернинг Трампнинг Россия билан эҳтимолий алоқалари бўйича 2 йил давомида олиб борган тергови натижалари бўйича ҳисоботини эълон қилган. Унга кўра, Мюллер тергов давомида Россия 2016 йилги сайловларга аралашгани, бироқ Трамп штабининг бунга алоқаси йўқлигини ўрнатган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Трамп сайловолди штабининг Россия билан тил бириктиргани ҳақидаги айбловлар тасдиқланмади 25 мар, 16:15
  • Трамп Клинтонни Россия билан «тил бириктириш»да айблади 25 фев, 20:33
  • Трамп Америка сиёсати тарихидаги «энг буюк ёлғончилик» ҳақида гапирди 30 дек, 14:43
  • Трамп 2016 йилги сайловлардаги ягона хатосини айтди 23 авг, 11:30
  • Трамп Хиллари Клинтон АҚШ президентлиги учун яна кураш олиб боришига умид билдирмоқда 17 окт, 11:13
  • Трамп Ҳиллари Клинтоннинг Россия билан алоқаларини текширишга чақирди 28 мар, 11:25
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пашинян давлат тўнтаришига уриниш ҳақида эълон қилди, Ереванда намойишлар бошланди 26 фев, 00:23 0
  • «Аҳолида 10 миллиард доллар бор» – Содиқ Сафоев бўш маблағдан фойдаланиш зарурлигини айтди 25 фев, 23:55 5
  • Тошкентдаги «Автомойка»дан олиб қочилган «Nexia-3» Андижонда топилди 25 фев, 23:30 36
  • Хитойлик оила «ортиқча» болалар учун катта жарима тўлади 25 фев, 23:00 178
  • Дунёни ўзгартиришга муваффақ бўлган 4 одам 25 фев, 22:30 354
  • Россияда «Спутник V» вакцинасининг нархи икки баравар пасайтирилди 25 фев, 21:57 242
  • Туркияда яна бир ўзбекистонлик ўлдириб кетилди 25 фев, 21:31 587
  • Иссиқхоналар қарздорлик эвазига банк ҳисобига ўтказиб берилди 25 фев, 21:10 283
  • Йўқолиб қолган қўй 35 кило жун берди (видео) 25 фев, 20:45 486
  • Британиялик олимлар энг кўп ичадиган касб эгаларини аниқлашди 25 фев, 20:13 465
  • Баҳодир Жалолов "Странжа" турнирида иккинчи жангини ўтказди 25 фев, 20:08 397
  • Совуқдан ҳатто Ниагара шаршараси музлаб қолди (видео) 25 фев, 19:46 492
  • Бўлимлар