«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 14:25
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда

05 окт, 17:30 4 641 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда Бугун Ўзбекистонда об-ҳаво кам булутли ва очиқ бўлади, ҳарорат иқлимий меъёрлардан бироз паст бўлиб 20-25 даражани ташкил қилади.
Кечқурун мамлакат ҳудудининг катта қисмида булутлилик ортиб, республиканинг шимоли-ғарбий туманларида шамол кучайиб 15-20 м/с гача тезликда эсади, деб ёзмоқда «Ўзгидромет».

Эртага республикага Урал ҳудудидан қуруқ, аммо совуқ оқим кириши кутилмоқда. Республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги ошади. Тунда ҳали илиқ, 7-12 даража атрофида бўлади, кундузи эса совуқ кириши сабабли ҳарорат 15-20 даражагача пасаяди, бу кўрсаткич кун меъёридан 4-6 даражага пастдир. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин.

7-10 октябрда Ўзбекистон ҳудуди атмосферадаги шимолий ҳаво оқимлари таъсирида бўлади. Тунги ҳарорат 3-8 даражагача, шимолда 0-5 даражагача пасаяди. Бундай паст тунги ҳароратлар ҳафтанинг охиригача сақланиб туради.

Кундузги ҳарорат 7-8 октябрда 17-22 даражани, 9-10 октябрда 15-20 даражани ташкил қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 236
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 151
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 3
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 17
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 148
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 85
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 19
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 40
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 342
  • Бўлимлар