«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2020, 10:54
ЎЗO‘Z

Актриса ва журналист Ирода Носирова ҳалигача турмушга чиқмагани сабаби ҳақида гапирди (видео)

30 сен, 19:57 3 853 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Актриса ва журналист Ирода Носирова ҳалигача турмушга чиқмагани сабаби ҳақида гапирди (видео) Журналист, актриса ва хонанда Ирода Носирова «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди. Ирода Носирова суҳбат давомида ҳалигача турмушга чиқмагани, ўзини келин образида тасаввур қила олмаслиги, турмуш ҳам ризқлиги ҳақида гапирди.

- "Менда ёшлигимдан «Мен кеч турмушга чиқаман» деган фикр бўлган, очиғи негалигини ўзим ҳам билмаганман. Шундан кейин биз вояга етиб, дугоналарим турмушга чиққандан кейин уларнинг ҳаётини, турмушини кузатганимдан кейин турмушга чиқиш фикри режаларим сўнгига ўтиб қолган. Ўша пайтда турмушга чиқишдан қўрқиб қолганман.

Совчилар келганда билмадим, нималардир деб қайтариб юборардик. Нима десам экан, менда турмушга чиқишга кучли хоҳиш бўлмаган. Масалан, қизлар турмушга чиқишни хоҳлайди, келин кўйлак кийишни исташади, лекин менда нимагадир шундай хоҳиш-истаклар бўлмаган. Ҳалигача ҳам келин образида ўзимни тасаввур қилолмайман.

Ёшлигимдан кўпроқ ўғил болалар билан ўйнардим, ўғил болалар билан тўп суришардик, ҳаттоки «разборка»лар бўлиб қолса борардик, сочимни калта кесиб, спорт кийимлари кийиб юрардим.

Бироз ўғил болалик, чапанилигим борлиги учунми, билмадим. Лекин бу нарсага жиддийроқ қарашни бошлаганимдан кейин ҳам атрофимдагиларни ҳаётини кўриб, турмушда алданиб қолаётган айрим одамларни кўриб мен бу нарсага тайёр эмаслигимни ҳис қилганман. Ўзимда шунақа ҳолат рўй беришини хоҳламаганман.

Ҳамма нарса Аллоҳдан. Мен у сабаб, бу сабаб деяпман, балки шу сабаблар бўлмаслиги мумкин. Чунки пешонага ёзилганини фақат Аллоҳ беради. Нимага бу ризқ сизга берилмаганини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмас экан. Кимгадир аввалроқ берилади, кимгадир кейинроқ, кимгадир, умуман, берилмас. Шунинг учун Аллоҳга беҳисоб шукр қиламан. Ҳеч ҳам хафа эмасман. Нимадандир камим бор деб ҳис қилмайман. Чунки менда хоҳлаган пайтим турмушга чиқиб кетиш имконияти бор. Бўлган ҳам", - дейди Ирода Носирова.

Маълумот учун, Ирода Носирова фаолиятини «Давр» информацион дастурида спорт шарҳловчиси сифатида бошлаган. «Алвидо», «Омад», «Жаноб ҳеч ким» каби фильмларда бош ролларни ижро этган. Хонанда сифатида «Кел» деб номланган қўшиғи мухлислар орасида оммалашган. Ирода Носирова 18 йиллик норасмий тақиқлардан сўнг 2020 йилдан Zo‘r TV каналида журналист, бошловчи сифатида фаолиятини бошлади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Туркияга турмушга чиққан ўзбекистонлик келинлар сони маълум бўлди 27 фев, 18:53
  • Хитойда зўравонликка учраган яна бир «келин» Ўзбекистонга қайтарилди 11 июн, 15:30
  • Хоразмда талаба коллеж биносидан турмушга чиқарилди (видео) 20 апр, 20:34
  • Хоразмлик хонанда қиз қора танли эркакка турмушга чиқди (фото) 14 ноя, 17:10
  • Ганя Усмонова тўйида миллиардер Алишер Усмонов билан рақсга тушди (видео) 04 дек, 12:38
  • Самолёт қулаяпти деб ўйлаган адвокат севганидан унга турмушга чиқишни сўради 22 окт, 20:26
  • Сўнгги янгиликлар
  • Банк кассаларининг иш тартиби ўзгартирилди 28 окт, 10:30 0
  • «Реал» сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди. ЕЧЛнинг 2-тур натижалари 28 окт, 09:55 18
  • 5та ОТМ бакалавриатга кириш имтиҳонларини мустақил ўтказади 28 окт, 09:30 125
  • Арманистонда контрразведка бошлиғи ва чегара қўшинлари қўмондони ишдан олинди 28 окт, 09:00 175
  • Ўзбекистонда қандай беморлар орасида коронавирусдан ўлим ҳолати кузатилмоқда? 28 окт, 08:32 258
  • Коронавирус қачон янада юқумли бўлиши ва оғир асоратларга олиб келиши мумкин? 28 окт, 08:03 330
  • Организмда COVID-19нинг аломатларсиз кечиши нимага боғлиқ эканлиги маълум бўлди 28 окт, 07:33 578
  • Зиданга янги иш жойи топилди 28 окт, 07:00 566
  • Россияда коронавирусга қарши иккинчи вакцинани ишлаб чиқариш бошланди 28 окт, 00:30 382
  • Ўқишни бошлаш бўйича қарор қабул қилиш ваколати ОТМнинг ўзида қолдирилиши мумкин 28 окт, 00:05 335
  • Алмазбек Атамбоев тергов изоляторидан ахлоқ-тузатиш колониясига ўтказилади 27 окт, 23:37 491
  • Вадим Абрамов "Навбаҳор" футболчиларига: Ўйнагиси келмаса, майдонга тушиб нима қилади? 27 окт, 23:15 655
  • Бўлимлар