«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 14:21
ЎЗO‘Z

Тоғли Қорабоғда нима бўляпти? Озарбайжон президенти ва Арманистон бош вазири Россия телеканали эфирида шу ҳақда сиртдан баҳслашди

30 сен, 17:23 3 828 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тоғли Қорабоғда нима бўляпти? Озарбайжон президенти ва Арманистон бош вазири Россия телеканали эфирида шу ҳақда сиртдан баҳслашди Тоғли Қорабоғ муаммоси сабаб 27 сентябрдан бери Озарбайжон ва Арманистон ўртасида қуролли тўқнашув давом этмоқда. 29 сентябрь куни ҳар иккала мамлакат етакчилари юзага келган вазият ҳақида «Россия 24» телеканалининг «60 минут» («60 дақиқа») дастурига жонли эфирда интервью берди. Meduza нашри Илҳом Алиев ва Никол Пашинян чиқишларидаги асосий нуқталарни териб чиқиб, қисқача баён қилди.

Илҳом Алиев.
Кадр: YouTube / «Россия 24»

Илҳом Алиев, Озарбайжон президенти: Арманистон 27 сентябрь куни бизнинг аҳоли пунктларимиз ва жанговар марраларимизни артиллериядан ўққа тутди. Биргина тинч аҳоли вакиллари орасида 11 киши, хусусан, икки нафар бола ҳалок бўлди. Бу олдиндан режалаштирилган ҳарбий провокация эди: (Сорос томонидан қўйилган) Арманистон бош вазири Никол Пашинян халқ эътиборини ички муаммолардан чалғитмоқчи. Биз жавоб беришга мажбур бўлдик. Учинчи кундирки жанглар давом этмоқда. Туркия бизга фақат руҳий-маънавий кўмак кўрсатмоқда. Суриядан чиққан жангарилар низода қатнашмаяпти, бу арман тарғиботининг ёлғони (фейк). Агар Пашинян очиқчасига: «Қорабоғ — бу Арманистон, вассалом», деб турган бўлса, қандай музокаралар ҳақида сўз бориши мумкин? Арманистон Қорабоғдаги статус-квони сақлаб қолиш учун музокара жараёнини йўққа чиқаришга интилмоқда. Бу бизга маъқул эмас.

Никол Пашинян.
Кадр: YouTube / «Россия 24»

Никол Пашинян, Арманистон бош вазири: Озарбайжон 27 сентябрь куни Тоғли Қорабоғга нисбатан ҳарбий босқин бошлади, орадан уч кун ўтиб эса Арманистон ҳудудидаги қишлоқларни бомбардимон қилишга киришди. Ҳарбийлар орасида ҳам, тинч аҳоли орасида ҳам қурбонлар бор. Бу операция Озарбайжон ва Туркиянинг ҳарбий машғулотлари вақтида режалаштирилган. Жанговар ҳаракатларга юқори мартабали турк ҳарбийлари бошчилик қилмоқда. Туркия Суриядаги ёлланма жангариларни оғдириб, Озарбайжонга ташламоқда. Биз буни арман халқига қарши эълон қилинган уруш сифатида қабул қиляпмиз. Халқаро ҳамжамият Озарбайжон ва Туркия агрессиясини қоралаши лозим. Ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган вақтда музокаралар ҳақида гапириш қийин. Даставвал куч ишлатишни тўхтатиш лозим.

Ҳар иккала мамлакат етакчиларидан олинган интервьюнинг тўлиқ шаклини бу ерда (рус тилида) томоша қилиш мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 0
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 152
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 231
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 48
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 54
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 152
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 59
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 107
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 55
  • Бўлимлар