«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 16:58
ЎЗO‘Z

1-курс талабалари учун дарслар қачон ва қай тартибда бошланиши маълум бўлди

29 сен, 21:50 3 652 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
1-курс талабалари учун дарслар қачон ва қай тартибда бошланиши маълум бўлди 2020/21 ўқув йили учун бакалавриатга ўқишга қабул қилинган 1-курс талабалари учун дарслар 12 октябр, душанба кунидан бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи Aбдували Холиқовга асосланиб, Kun.uz нашри хабар бермоқда.

«2020/21 ўқув йилини масофавий тарзда бошладик. Биринчи курс ўқувчилари билан ҳам ўқув йили масофавий тарзда бошланади. Фарқли томони – режамизга кўра, биринчи курсга тавсия этилган талабаларнинг ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилиб бўлинганидан кейин, 12 октябрдан бошлаб, олий таълим муассасаларида 3 кундан 2 ҳафтагача танишув дарслари ташкил қилинади.

Бу танишув дарслари карантин қоидаларига тўла амал қилинган ҳолатда аудиторияга 50 фоиздан ошмаган талабаларни киритиб, карантин талаблари асосида ташкил этилади
», – деди Aбдували Холиқов 29 сентябрдаги матбуот анжуманида.

Маълум қилинишича, талабалар турар-жойларига талабалар жоялаштирилмайди. Узоқ ҳудудлардан Тошкентдаги ОТМларга ўқишга кирган талабалар учун ўша ҳудуддаги ОТМнинг моддий техник-базасидан фойдаланган ҳолда ҳудуддаги ёшларни йиғиб, танишув дарслари ташкил этилади.

Вазирлик расмийсига кўра, узоқ ҳудудларга Тошкент шаҳридаги ОТМлар профессор-ўқитувчилари бориб, танишув дарсларини ташкил қилади. Танишув дарслари кунига 2 парадан ортиқ бўлмаган ҳолда, паралар орасида 10 дақиқалик танаффус бўлиб, талабалар аудиторияни ўзгартирмайди.

«Бу дарсларда янги қабул қилинган талаба олий таълим муассасаси ва ундаги ўқитувчилар ва дарс жадваллари билан таништиририлади. Бу ерда 1-курсга қабул қилинган талабаларнинг масофавий таълим олиш кўникмасини шакллантирамиз», – деди Aбдували Холиқов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 0
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 68
  • Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди 18 апр, 11:33 44
  • «Права» расмийлаштириб беришини айтиб, фуқароларни чув тушириб келган шахс ушланди 18 апр, 08:34 33
  • Ўзбекистонда пиёз нархи кескин арзонлашди. Бунга сабаб нимада? 17 апр, 23:53 268
  • Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида яна бир махфий туннел топилди (видео) 17 апр, 22:29 361
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди 18 апр, 16:00 0
  • G7 вазирлари Украина ва Яқин Шарқдаги урушларни муҳокама қилди 18 апр, 15:35 2
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 11
  • «Қасри Миллат»да тор доирада учрашув ўтказилди 18 апр, 15:01 42
  • Шавкат Мирзиёевни Душанбе аэропортида мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон кутиб олди 18 апр, 14:58 19
  • 2018 йилда ўлдига чиқарилган миллиардер тирик бўлиши мумкин 18 апр, 14:55 77
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 17
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 68
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Муҳаммадсобир Файзовнинг қариндошлари ўз ҳақиқатлари билан бўлишди 18 апр, 12:46 410
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 75
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 141
  • Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди 18 апр, 11:33 44
  • Бўлимлар