«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 18:28
ЎЗO‘Z

"Персеполис" мураббийи Яҳё Гулмуҳаммади: "Пахтакор ҳам жисмонан, ҳам тактик томондан кучли"

29 сен, 20:43 2 415 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Персеполис" мураббийи Яҳё Гулмуҳаммади: "Пахтакор ҳам жисмонан, ҳам тактик томондан кучли" Чорак финалда "Пахтакор" Эроннинг яна бир клуби "Персеполис"га қарши баҳс олиб боради. Бугун ўйиндан олдин матбуот анжумани ташкил этилди. Матбуот анжуманида "Персеполис" бош мураббийи Яҳё Гулмуҳаммади ва жамоанинг №2-рақамли футболчиси Омид Алишаҳ иштирок этди.

Яҳё Гулмуҳаммади: - Барчангизни матбуот анжуманида кўриб турганимдан хурсандман. Эртага Осиё чемпионлар лигасининг чорак финал баҳслари бўлиб ўтади ва менинг жамоам ҳам ўйинга тайёр дея оламан. Бизда иштиёқ кучли, ҳар бир ғалабадан сўнг футболчиларимиз янада кўпроғини хоҳлашмоқда. "Пахтакор"га қарши баҳс қизғин кечишига шубҳам йўқ, умуман мусобақадаги ҳар бир ўйин ўзига яраша шиддатли ўтмоқда. 1/8 финалда "Ал Садд"ни мағлуб этдик ва кўп куч йўқотдик. Биз Осиёнинг энг жамоаларидан бирини мусобақадан чиқариб юбордик. Шунга қарамай жамоамиз жисмоний жиҳатдан эртанги беллашувга тайёр. Энди кейинги ўйинда ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

Омид Алишаҳ: - Бош мураббийимиз айтиб ўтганидек, ҳар бир баҳсни оғир ўтказяпмиз. Гуруҳдан чиқишни уддалаб нимчорак финалдан ҳам ўтдик. Эртага ҳар икки жамоани қизиқ тўқнашув кутиб турибди. Бор кучимизни ишга солган ҳолда ғолиб бўлишга ҳаракат қиламиз. "Персеполис" мухлислари биздан кўп нарса кутишяпти. Буни жуда яхши ҳис қилиб турибмиз.

- Доҳага келмасдан олдин жамоангиз ҳисобида фақат бир очко бор эди. Бу ерга келгач 10 очко тўплаб гуруҳдан чиқишни уддаладингиз. "Персеполис" фақат "Ал Шаржа" дарвозасига 4та гол урганини ҳисобга олмаса, қолган ўйинларда 1тадан гол уриб келяпти. Жамоангизда кўпроқ гол уриш бўйича муаммолар бор деб ўйлайсизми?
- Футболда натижа ҳаммасидан устун туришини барчамиз яхши биламиз. Сиз кўп гол уриш билан бирга кўп ўтказиб юборишингиз ҳам мумкин. Лекин биз Доҳага келгандан бери бешта ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозамиздан фақат бир бор тўп олиб чиқдик. Бу эса ҳимоямиз яхши эканлигини англатяпти. Кам гол уришимизга келсак, энди бу - футбол, муҳими ҳар ўйинда вазиятлар бўляпти.

- "Пахтакор" мураббийи Питер Хюистра ўз жамоаси мусобақадаги жисмоний жиҳатдан энг кучли клуб эканини айтиб ўтди. Сиз бу фикрга қандай қарайсиз?
- Замонавий футболда жисмонан кучли бўлиш яхши, лекин футболчиларга зарур бўладиган иштиёқ ва ғалабага хоҳиш каби нарсаларни ҳам унутмайлик. Тан олиш керак, "Пахтакор" нафақат жисмоний, балки тактик томонлама ҳам кучли. Аммо биз ҳам ожиз эмасмиз. Жамоамиздаги барча эртанги ўйин нақадар муҳимлигини тушуниб турибди.

- ОЧЛда ғолиб бўлишни мақсад қиляпсизми?
- Мақсад ўйиндан ўйинга ортиб бораверади. Дастлаб гуруҳдан чиқишни мақсад қилгандик, бу амалга ошгач 1/8 финалдан ўтишни ният қилдик. Мана энди чорак финал остонасида турибмиз ва ярим финал ҳақида ўйлаяпмиз. "Персеполис" 2018 йил финалда иштирок этганди. Албатта, бу йил ҳам финалга чиқишга уриниб кўрамиз. Аммо биз каби бошқалар ҳам финал сари ҳаракат қилишини унутмайлик.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!» 20 апр, 18:00 0
  • Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз" 20 апр, 17:45 14
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 59
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 455
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 54
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 224
  • Сўнгги янгиликлар
  • Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!» 20 апр, 18:00 0
  • Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз" 20 апр, 17:45 14
  • Россия танклари дронга қарши янги ҳимоя билан жиҳозлана бошлади (видео) 20 апр, 17:20 35
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 80
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 29
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 59
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 89
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 122
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 58
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 100
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 75
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 56
  • Бўлимлар