«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 16:04
ЎЗO‘Z

Тоғли Қорабоғда урушнинг иккинчи куни. Томонлар юзлаб қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида хабар берган

28 сен, 23:48 3 022 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тоғли Қорабоғда урушнинг иккинчи куни. Томонлар юзлаб қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида хабар берган Фото: EPA / Scanpix / LETA
Озарбойжон Мудофаа вазирлиги Арманистон қуролли кучлари Тоғли Қорабоғдаги жанговар ҳаракатлар оқибатида 550 нафардан ортиқ ҳарбийсини йўқотганини маълум қилди. Арманистон томони ўз навбатида Озарбойжон армияси бир кунда қарийб 200 нафар ҳарбий хизматчисидан айрилгани ҳақида хабар тарқатган.

28 сентябрь куни ҳам Тоғли Қорабоғда Озарбойжон ва Арманистон ҳарбийлари ўртасида жанглар давом этди. Ереван ҳам, Боку ҳам ўз муваффақиятлари ва рақиб мағлубияти ҳақида хабар тарқатган. Ҳарбий ҳаракатлар давомида қанча аскар ҳалок бўлгани маълум эмас — ҳар икки томон душман жуда кўп қурбон бергани ва ўзининг йўқотишлари нисбатан камлиги тўғрисида бир-бирига тўғри келмайдиган баёнотлар бермоқда. Томонларнинг йўқотишлари ҳақида мустақил манбаларга асосланган аниқ маълумотлар йўқ.

Хабарларда тинч аҳоли орасидаги қурбонлар ҳақида ҳам айтилмоқда, аммо уларнинг сони қанчалиги ҳам маълум эмас. Арманистоннинг Россиядаги элчиси Вардан Тоганян эса вазият янада кескинлашгудек бўлса, минтақа аҳолисини гуманитар йўлак орқали эвакуация қилиш имконияти кўриб чиқилаётганини маълум қилди (кейинроқ у ўзининг сўзлари нотўғри талқин қилингани, гап эвакуация ҳақидамас, Степанакертда етарли миқдорда бомбапаноҳгоҳларни тайёрлаш ҳақида кетганини айтиб ўтди).

Арманистон Туркияни ушбу низога тўғридан тўғри аралашишда айблади. Анқара аввалбошдан Озарбойжонни қўллаб-қувватлаб келмоқда — аммо расман фақат сўзларда. Арманистон ТИВ эса «ишончли манбаларга асосланиб» Туркия «хорижий террорчилар»ни ёллаётгани ва Озарбойжонга ташлаётганини, шунингдек, иттифоқчисини мутахассислар ва қурол-яроғ, шу жумладан, учувчисиз учиш қурилмалари ва ҳарбий самолётлар билан таъминлаётгани ҳақида маълум қилди.

Туркия ҳукумати бу айбловларни рад этди — президент Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маслаҳатчиси РИА Новости билан суҳбатда, Анқара ҳозирда Қорабоғга ҳарбийлар юборишга зарурат кўрмаётганини айтиб ўтди. Туркия ҳукумати ўз баёнотида Озарбойжонни қўллаб-қувватлаши ҳақида расман маълум қилганди. 27 сентябрь куниёқ Ражаб Эрдўған Илҳом Алиевга қўнғироқ қилган ва «Туркия, ҳар доимгидек, бугун ҳам Озарбойжон» билан биргалигини айтганди, кейинги куни эса «Озарбайжонга ҳужум қилган» Арманистонни қоралади ва уни босиб олинган ҳудудларни тарк этишга чақириб, сўнгги воқеалар учун жавобгарликни ушбу давлат зиммасига юклади.

Икки томон ҳам душман сафида Суриядан келган ёлланма жангчилар жанг қилаётгани ҳақида гапирмоқда. Арманистоннинг Россиядаги элчиси Вардан Тоганян тонгда «Эхо Москва»га берган интервьюсида Туркия Сурия шимолидан Тоғли Қорабоғга «тўрт мингга яқин жангари»ни олиб ўтганини айтди. Ўз навбатида, Озарбойжон Мудофаа вазирлиги разведка маълумотларига таянган ҳолда, душман берган қурбонлар орасида «Сурия ва Яқин Шарқнинг бошқа ҳудудларидан ёлланма жангчилар сифатида келган этник арманлар ҳам борлиги»ни маълум қилган.

Россия ТИВ томонларни «максимал даражада тийилиш»га чақирди. Вазирлик бу баёнотлар бериш масаласига ҳам тааллуқли эканини қайд этди. РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков «ҳарбий ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши лозимлиги», Россия можарони ҳал қилишда воситачи бўлишга тайёрлигини айтиб ўтди. «Россия ҳамиша мувозанатли позиция танлайди, айнан шу позиция Россияга ўз таъсиридан ва икки давлат — Озарбойжон билан ҳам, Арманистон билан ҳам дўстона муносабатларидан фойдаланиш имконини беради», деган Песков.

Шу билан бирга, Тоғли Қорабоғдагилар Россия КХШТдаги иттифоқчиси Арманистонни қўллаб-қувватлаши керак деб ҳисоблашмоқда. «Россия Арманистоннинг иттифоқчиси ҳисобланади ва кучли қўллаб-қувватлаш, масалан, Туркия томонидан иттифоқчиси Озарбойжонга кўрсатилаётгани каби қўллаб-қувватлов кутиш мумкин», дегантан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси ТИВ раҳбари Масис Маилян.

Тоғли Қорабоғда артиллерия зарбаларидан шикастланган уй. 2020 йил 28 сентябрь
Ваграм Багдасарян / EPA / Scanpix / LETA

Бошқа давлатлар ҳам Арманистон ва Озарбойжонни музокаралар бошлашга чақирмоқда. АҚШнинг Бокудаги элчихонаси рўй бераётган воқеалардан ташвишдалигини билдирди ва Вашингтон «зўравонлик авж олишини қатъиян қоралаши»ни маълум қилди. Германия ҳукумати вазиятни «жуда хавфли» деб баҳолаган ҳамда ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирган. Франция президенти Эммануэль Макрон Арманистон ва Озарбойжон раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилиб, Париж ўзаро мулоқот тикланиши учун бор имкониятини ишга солишини айтган. ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель икки томондан ҳам янги уруш бошланишидан қочиш учун ўзларига боғлиқ бўлган барча ишни қилишни талаб қилган.

27 сентябрь куни Тоғли Қорабоғда Озарбойжон ва Арманистон ўртасидаги жанговар ҳаракатлар қайтадан бошланди. Икки томон ҳам артиллерия ва оғир техникадан фойдаланмоқда. Томонлар бир-бирини иғвогарона хатти-ҳаракатлар ва туташув чизиғини кесиб ўтишда айбламоқда, шунингдек, муваффақиятли қарши ҳужум уюштириб, душманнинг юзлаб ҳарбий хизматчиларини йўқ қилгани ҳақида ҳисобот бермоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди 18 апр, 16:00 0
  • G7 вазирлари Украина ва Яқин Шарқдаги урушларни муҳокама қилди 18 апр, 15:35 2
  • «Қасри Миллат»да тор доирада учрашув ўтказилди 18 апр, 15:01 42
  • Шавкат Мирзиёевни Душанбе аэропортида мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон кутиб олди 18 апр, 14:58 19
  • 2018 йилда ўлдига чиқарилган миллиардер тирик бўлиши мумкин 18 апр, 14:55 77
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Муҳаммадсобир Файзовнинг қариндошлари ўз ҳақиқатлари билан бўлишди 18 апр, 12:46 411
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди 18 апр, 16:00 0
  • G7 вазирлари Украина ва Яқин Шарқдаги урушларни муҳокама қилди 18 апр, 15:35 2
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 11
  • «Қасри Миллат»да тор доирада учрашув ўтказилди 18 апр, 15:01 42
  • Шавкат Мирзиёевни Душанбе аэропортида мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон кутиб олди 18 апр, 14:58 19
  • 2018 йилда ўлдига чиқарилган миллиардер тирик бўлиши мумкин 18 апр, 14:55 77
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 17
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 68
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Муҳаммадсобир Файзовнинг қариндошлари ўз ҳақиқатлари билан бўлишди 18 апр, 12:46 410
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 75
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 141
  • Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди 18 апр, 11:33 44
  • Бўлимлар