Жорий йилнинг 14-25 – сентябрь кунлари Хитой ҳуқуқ жамияти томонидан Хитой ҳуқуқий алмашинув маркази, Шанхай ҳуқуқ жамияти, Шанхай сиёсий-ҳуқуқий университети, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти учун халқаро ҳуқуқий таълим ва ҳамкорлик маркази билан ҳамкорликда «Бир макон – бир йўл» ташаббуси доирасида Евросиёда қонун устуворлиги" мавзусида вебинар ташкиллаштирилди.
Тадбирда Хитой, Россия, Грузия, Озарбайжон, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардан 200 дан ортиқ иштирокчилар - етакчи олий ўқув юртлари раҳбарлари ва ўқитувчилари, ҳуқуқшунослар, ШҲТ мамлакатлари элчихоналари вакиллари ва профессионал юридик жамоалар иштирок этишди.
Икки ҳафта давомида Хитойнинг фуқаролик, тижорат, инвестиция, корпоратив, жиноий ва маъмурий ҳуқуқларини қўллаш бўйича бир қатор маърузалар тингланди.
Вебинар доирасида «Халқаро инвестициялар ва савдо-сотиқдаги ҳуқуқий хатарлар ва уларнинг ечимлари» мавзусида симпозиум ҳам ташкиллаштирилди. Бу тадбир «Бир макон – бир йўл» ташаббуси доирасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш" шиори остида ўтказилди.
Ушбу симпозиумда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директори Аъзам Мадаминов «Бир макон – бир йўл» бўйлаб жойлашган мамлакатларнинг савдо-иқтисодий қонунчилигини мувофиқлаштириш" мавзусида маъруза қилди.