«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2020, 07:06
ЎЗO‘Z

Жарқўрғонда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

27 сен, 17:40 755 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жарқўрғонда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди Сурхондарё вилоят прокуратураси ташаббуси билан Мажбурий ижро бюроси ва ички ишлар вилоят бошқармаларининг ҳамкорлигида Жарқўрғон туманида бўш иш ўринлари «Меҳнат ярмаркаси» ўтказилди.
Унда асосий эътибор, ички ишлар бошқармаси Пробация бўлими туман-шаҳар гуруҳларида назорат остида турган шахслар ва алимент қарздорлиги мавжуд, аммо доимий иш ўрнига эга бўлмаган фуқароларни ишга жойлаштиришга қаратилди.

Ушбу ярмаркада 500 дан ортиқ бўш иш ўринлари ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш иштиёқи бўлган шахсларга тижорат банкларининг имтиёзли кредит линиялари тақдим этилди.

Шунингдек, ярмаркада вояга етмаган фарзандлари учун алимент тўловчи шахслар хам иштирок этишди. Вақтинча ишсиз бўлган 4 нафар алимент тўловчиларнинг доимий ишга жойлашиши хам таъминланди.

“3 йилдан буён фарзандларига алимент тўловларини тўлаш учун муаммоларга дуч келаётганлиги ва бу тадбир менга яна имконият берди”, - дейди янги иш ўрнига эга бўлган тадбир иштирокчиларидан бири Камолиддин Ражабов.

Дарҳақиқат, муносиб меҳнат шароити кишини руҳлантириб ишига бўлган меҳри ва иштиёқини ошириб боради. Шу боис бу борада олиб борилаётган ташаббуслар эътиборга молик. Тадбир давомида қатнашчилар билан профилактик суҳбат хам ўтказилди.

Албатта, бу каби бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари улар учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Ташкилотчилар томонидан бу каби тадбирларни мунтазам равишда амалга ошириб бориш белгилаб олинди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • 2.5 ой алимент тўламаган ота қамалди 11 сен, 16:06
  • Салкам 30 млн. сўмлик алимент қарздорлиги ундирилди 10 июн, 13:30
  • Карантинда оталарнинг болаларга меҳри ошяптими? 30 мая, 09:15
  • Тошкент вилоятида алимент тўловидан қочиб юрган оталарга қидирув эълон қилинди 14 янв, 16:21
  • МИБ: Наманганда 10 ойда алимент билан боғлиқ 10 минг 400 дан ортиқ алимент ишлари тугатилди 30 ноя, 18:13
  • Алимент учун ота 5 минг АҚШ долларини тўлаб берди 14 окт, 12:53
  • Сўнгги янгиликлар
  • Марказий банк келгуси йиллар учун пул-кредит сиёсатини маълум қилди 23 окт, 07:00 0
  • iPhone 12 смартфонларининг энг катта камчилиги маълум қилинди 23 окт, 00:30 250
  • Трамп COVID-19 туфайли Хитойга «кўп нарса» қилишга ваъда берди 23 окт, 00:07 352
  • Фарзандлар она бағрига қайтарилди 22 окт, 23:50 243
  • Бахтиёр Ашурматов: "Режа — учинчи ўрин! Муртазоевга қарсак чалиш керак. Ноҳақ бўлсам ҳам, майдонга чиқиб кетгим келади" 22 окт, 23:23 254
  • Талабаларга тўлов-контракт пулини тўртга бўлиб тўлаш имкони берилди 22 окт, 22:53 272
  • Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Йигитлар билан жиддий гаплашиб оламиз. Футболни бундай ўйнаб бўлмайди" 22 окт, 22:25 260
  • Вадим Абрамов: Хурсанд қилгани "Андижон" ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатди 22 окт, 22:08 272
  • Чўл ҳавосидан сув оладиган мослама яратилди 22 окт, 21:50 344
  • Ўзбекистон Хитой вакцинасини харид қилишда устуворликка эга бўлиши мумкин 22 окт, 21:17 426
  • 200 млн. сўм маънавий зарар фуқаро фойдасига ундирилди 22 окт, 20:52 289
  • Россияда коронавируснинг 80дан кўпроқ мутацияси аниқланди 22 окт, 20:20 556
  • Бўлимлар