«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 08:47
ЎЗO‘Z

“Арсенал” Шомуродовни унутгани йўқ!

27 сен, 15:30 3 022 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Арсенал” Шомуродовни унутгани йўқ! Россия премьер-лигасининг 9-турида Туланинг “Арсенал” клуби ўз мухлислари кўз ўнгида “Ростов” жамоасини қабул қилади.

Элдор Шомуродов тўп сураётган “Ростов” Европа Лигасини илк учрашувдаёқ тарк этганидан кейин, Валерий Карпин шогирдларининг бор эътиборини миллий чемпионат ўйинлари ва Россия кубоги мусобақасига қаратишдан бошқа йўли қолмади. Шундай бўлса-да, ростовликлар келаси мавсум ҳам “кўҳна қитъа” миқёсидаги турнирлардан бирига йўлланма олиш учун курашади.

Чунки Европа футболи ҳавосидан баҳраманд бўлган ҳар қандай клуб яна бу турнирларни қўмсайверади. Қитъанинг нуфузли мусобақалари моддий томондан ҳам, футболчиларнинг ғалабага иштиёқини уйғотиш ва ошириш жиҳатидан ҳам ҳар бир клуб учун ўта манфаатли ва муҳим омил ҳисобланади.

“Арсенал” кейинги йилларда Россия чемпионатининг ўртамиёна жамоаларидан бирига айланиб қолган. Жорий чемпионатда ҳам тулаликлар юқори ўринларга даъвогарлик қила олмаслиги тобора ойдинлашиб бормоқда. Лекин “Арсенал” ўз майдонида ўтказилган учрашувларда мусобақа жадвалида ўзидан анча юқорида турган “Динамо” ва “Сочи”ни ер тишлатди. Мухлислари гувоҳлигида “Ахмат” ва “Химки”дан биттадан очко олди. Саккиз очко жамғарган бу жамоа ҳозирча 12-ўринда бормоқда.

“Ростов”нинг миллий чемпионатдаги ишлари мезбонларникидан яхшироқ. Карпин шогирдлари “Тамбов”, “Уфа”, “Урал”, “Ротор”ни енгиб, “Краснодар” ва “Локомотив” жамоалари билан дуранг ўйнади. Бироқ, мамлакат чемпиони “Зенит” ва юқори ўринларга даъвогарлик қилаётган “Динамо”га ростовликларнинг кучи етмади. Айни пайтда “Ростов” 14 очко билан еттинчи поғонадан жой олган.

“Арсенал” ва “Ростов” Россия премьер-лигаси доирасида жами 10 маротаба ўзаро куч синашган. Устунлик ростовликлар томонида. Шомуродовнинг жамоаси тўрттадан ғалаба ва дуранг қайд этган, иккита учрашувда “Арсенал” ўз номига яраша натижа кўрсатган.

Ўтган мавсумдаги “Ростов” тулаликлардан олти очко олишга муваффақ бўлган. Айниқса, Туладаги баҳс кескин ва муросасиз курашлар остида ўтиб, дарвозаларга бешта тўп киритилган. Тулаликлар 2:3 ҳисобида якунланган беллашувда рақибнинг учинчи голини Элдор Шомуродов уриб, ростовликларнинг ғалабасини таъминлаб берганини ҳали унутгани йўқ.

Бугунги учрашув ҳам мухлису мутахассислар диққат марказида. Қолаверса, биз учун муҳими, “Ростов”нинг асосий ҳужумчиси вазифасини бажараётган Элдор Шомуродов Европа Лигасида “Маккаби Хайфа” дарвозасини ишғол қилиб, 208 кун давом этган голсиз сериясига барҳам берди. Энди Элдорнинг мухлислари ҳақли равишда ундан ўтган йилдаги каби голлар шодасини кута бошлади.

“Арсенал” – “Ростов” учрашуви Тошкент вақти билан 16:00да бошланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 280
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 127
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 466
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 184
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 79
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 312
  • Сўнгги янгиликлар
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 4
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 81
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 86
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 280
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 127
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 45
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 213
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 227
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 111
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 331
  • Бўлимлар