«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 11:33
ЎЗO‘Z

Америкалик экспертлар: Кучли Марказий Осиё сиёсати АҚШнинг ташқи сиёсатдаги мақсадларига тўлиқ мос келади

27 сен, 00:55 2 459 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Америкалик экспертлар: Кучли Марказий Осиё сиёсати АҚШнинг ташқи сиёсатдаги мақсадларига тўлиқ мос келади Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-юбилей сессиясида илгари сурган фикрлари ва таклифлари юзасидан АҚШ экспертлари ўз фикрларини билдириб ўтишди.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ана шундай экспертларнинг айримлари томонидан билдирилган фикрларни тақдим этди.

Ариэль Коэн, халқаро муносабатлар бўйича Кенгаш аъзоси, АҚШ солиқлар ва инвестициялар бўйича Халқаро маркази катта тадқиқотчиси

“Мен президент Шавкат Мирзиёевнинг нутқини жуда диққат билан тингладим. Президент Ер юзида барча азият чекаётган COVID-19 туфайли илк бор видеоконференцалоқа форматида, боз устига ўзбек тилида БМТ Бош Ассамблеясига мурожаат қилди.

Биринчидан, у XXI ахборот асрида Ўзбекистон халқи учун жуда муҳим бўлган кенг миқёсли иқтисодий ислоҳотларга қатъий содиқлигини билдирди. Бу контекстда Ўзбекистонда жаҳонга таклиф эта оладиган нарсалар кўп. Масалан, мамлакатда дунёдаги энг сифатли пахталардан бири етиштирилади. Ўтмишдаги мажбурий ва болалар меҳнати билан боғлиқ муаммолар бартараф этилган, бу эса жаҳондаги энг машҳур кийим-кечак брендлари томонидан ўзбек пахтасининг харид қилинишига йўл очади.

Иккинчидан, Ўзбекистонда ғайратли ва ёш авлод яшамоқда. Улар таълим олиб, бошқа давлатлардан ўз бизнесларини олиб чиқаётган инвесторлар учун яхшигина ишчи кучи бўла олади.

Учинчидан, Марказий Осиёда Афғонистонга — Тошкент барча иштирокчи томонлар билан тинчлик ташаббусларни қўллаб қувватлаб келаётган давлатга қўшнилиги, Ўзбекистоннинг ёнма-ёмон стратегик жойлашувидир. Ўзбекистон шунингдек, минтақанинг интеграциялашуви учун фаол катта қадамлар ташламоқда. “Бир минтақа — бир йўл” ташаббуси билан биргаликда, АҚШ халқаро ривожланишни молиялаштириш корпорацияси, Жаҳон банки, ЕТТБ, ОТБ каби халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон зарур техник экспертиза ва молиялаштиришни олмоқда.

Тўртинчидан, президент Мирзиёев иқлим ўзгариши ва Орол денгизининг муҳим фожиавий муаммосига тўхталди.

Ниҳоят, Ўзбекистонда UNESCO томонидан тан олинган, миллионлаб туристлар томоша қилишга ошуфта инсоният маданий меросларини тилга олишим керак. Бу албатта фахрга сабаб бўлади, шунингдек Ўзбекистонда меҳмондорчилик индустриясини ривожлантириш манбайи ҳамдир.

Президент томонидан белгилаб берилган иқтисодий ислоҳотлар, коррупцияга қарши қатъий кураш, ёшларнинг таълим даражасини ошириш ва муаммоларини ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатлар билан Ўзбекистон ёрқин келажакка эга бўлади, буни эса АҚШ дохил бутун жаҳон ҳамжамияти мамнуният билан қўллаб-қувватлайди”.

Брианн Тодд, АҚШ Миллий мудофаа университети (NESA) Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё стратегик тадқиқотлар Маркази профессори:

«Мен президент Мирзиёев Ўзбекистон фуқаролари томонидан эришилган муваффақиятни тилга олиб, гендер тенгликни устуворлик деганидан хурсанд бўлдим. Ўз нутқида президент давлат бошқарувида аёлларнинг роли ошиб боришини таъкидлаб ўтди.

Мирзиёевнинг ёшларга оид ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизидан зиёдроғини 30 ёшдан кичик ёшлар ташкил этади. Август ойида Самарқандда БМТ шафелиги остида ёшлар ҳуқуқи бўйича халқаро форум бўлиб ўтди.

Шунингдек, президент Мирзиёевнинг Ўзбекистон Афғонистонни Марказий Осиёнинг ажралмас қисми сифатида кўриши ҳақидаги сўзлари ҳам кишини хурсанд қилди. Ўзбекистон 1990-йилларда БМТ қошида афғон можаросини бартараф этиш учун платформа бўлувчи “6+2” мулоқот гуруҳини таклиф қилган илк мамлакатлардан бири бўлган. 2018 йилги Тошкент декларацияси Афғонистонда тинчликка эришиш учун глобал саъй-ҳаракатларни бирлаштирди.

Мен президент Мирзиёевнинг йирик инфратузилмавий лойиҳалар воситасида ҳамда БМТ шафелиги остида транспорт ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича минтақавий марказ тузиш билан Афғонистонни минтақавий иқтисодий интеграция жараёнига қўшиш таклифини қўллаб-қувватлайман”.

Скотт Леви, Оҳайо давлат университети Яқин Шарқ тиллари ва маданиятлари Департаменти директори:

«Мен Ўзбекистон тарихи бўйича мутахассисман, Марказий Осиё тарихи бўйича ҳам китоблар ёзганман. Менинг сўнгги китобимнинг катта қисми XVIII асрдаги Бухоро амирлигига бағишланган, Қўқон хонлиги ҳақида ҳам илгарироқ ёзган эдим. Илк марта 1995 йилда Ўзбекистонга борганман. Дўстларим жуда кўп.

Менда президент Мирзиёевнинг раҳбарлиги, Ўзбекистон халқи ва Марказий Осиё минтақаси манфаатлари йўлидаги ҳаракатлари катта таассурот қолдирган. Унинг Ўзбекистон халқи фаровонлиги учун фуқаролик жамияти қуриш, коррупцияга қарши курашиш, мустақил суд тизимини мустаҳкамлаш йўлидаги ишларини илҳомлантирувчи деб баҳолайман.

Шунингдек, президентнинг Ўзбекистон халқи, жумладан аёллар ва болаларнинг, этник озчиликларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини яхшилаш йўлидаги собитқадамлигини олқишлайман. Фикримча, унда кучли Ўзбекистон борасида яхши тасаввур бор.

Ўзининг БМТдаги чиқишида президент минтақада ҳам, ундан ташқарида ҳам бошқа мамлакатлар билан икки томонлама алоқаларда сўнгги йилларда айнан мана шу саъй-ҳаракатлар туфайли жуда муваффақиятли бўлган.

Президент атроф-муҳит, иқлим ўзгаришига доир танқидий муаммолар билан шуғулланаётганини кўриб турганимдан хурсандман. Ўзбекистон Оролнинг қуришидан тортиб, қурғоқчилик келтириб чиқарган муаммоларгача барчасини ўз танасида ҳис қилиб турибди.

Ўзбекистон ҳукумати иш ўринлари яратиш учун саноат ва таълим иннратузилмасини ривожлантиришга интилаётгани ҳам қувонарли. Бу ажойиб ташаббуслар, иш ўринлари Ўзбекистон иқтисодиёти учун муҳим, таълим инфратузилмаси эса мамлакат келажаги учун керак. Ўзбекистон фарзандлари яхши билим олишади, ўзлари учун янги иш ўринлари очишади, мамлакат иқтисодиётини кучайтиришади.

Фикримча, мамлакатнинг ажойиб маданияти ва бой тарихи билан танишишга имкон яратиб, хорижликларга мамлакатга киришни енгиллатиш керак. Шахсан ўзим Самарқанд, Бухоро ва Хива каби шаҳарлар, шунингдек, мен учун севимли Фарғона водийсига америкалик талабаларнинг ўқув саёҳатларини ташкиллаштирмоқчиман”.

4. Шержон Аҳмадзай, Омаҳадаги Небраска университети Афғонистон тадқиқотлари маркази раҳбари:

«Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси саммитида сўзлаган нутқи жуда қизиқарли бўлди, чунки унда минтақавий ўзаро боғлиқлик, айниқса Афғонистон билан алоқалар ҳам тилга олинди. Ўзбекистоннинг сўнгги тўрт йил ичида қўшни давлатлар билан ўзаро савдо ҳажми беш баробарга ўсгани нафақат Афғонистон учун, бутун минтақа учун ҳам ижобий динамика ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг Покистон орқали Ҳинд океанига чиқиб, глобал иқтисодий, транспорт ва транзит коридорларга Марказий Осиёни интеграция қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари минтақа аҳолисининг узоқ кутган, янада жипс иқтисодий муносабатлар ўрнатилиши борасидаги умидларини моддийлаштириши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ саммитида қилган чиқишидаги яна бир асосий мужда Ўзбекистон Афғонистондаги ўзаро қаршилик қилаётган кучлар ўртасидаги музокара жараёнларида асосий ролни ўйнаётгани, Доҳадаги музокараларда фаол иштирок этаётгани билан боғлиқдир. Фикримча, урушнинг тугаши борасидаги узоқ кутилган умид тез орада реалликка айланади.

Президент Мирзиёевнинг БМТ қошида бош вазифаси Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига кўмак бериш бўлган доимий қўмита ташкил қилиш борасидаги таклифи ҳам муҳим ташаббус ҳисобланади. Бу Ўзбекистон ҳукумати минтақада тинчлик ва ҳамжиҳатлик, халқларнинг фаровонлиги ошишидан манфаатдор эканини кўрсатади.

Марказий Осиёни ягона ва равнақ топаётган минтақа сифатида мустаҳкамлаш борасида ўзбек томонининг ташаббуслари амалга ошадиган бўлса, Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа давлатлари ўз маҳсулотлари билан Покистон ва Ҳиндистоннинг катта бозорларига чиқиб, экспорт салоҳиятларини янада ошириб олишади.

Боз устига, таъкидлаш жоизки, кучли Марказий Осиё сиёсати АҚШнинг ташқи сиёсатдаги мақсадларига тўлиқ мувофиқдир. АҚШ давлат департаменти Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги интеграция ва ўзаро боғлиқликни ҳар доим қўллаб-қувватлайди. Афғонистон эса бу борада бирлаштирувчи кўприк бўлади”.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 0
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 302
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 423
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 99
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 246
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 183
  • Сўнгги янгиликлар
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 0
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 0
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 0
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 93
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 72
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 75
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 69
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 67
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 99
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 44
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 148
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 276
  • Бўлимлар