«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 20:41
ЎЗO‘Z

Коронавирусда ҳарорат кўтарилиб, нафас қисишидан бошқа яна қандай симптомлар кузатилади?

26 сен, 23:35 3 706 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирусда ҳарорат кўтарилиб, нафас қисишидан бошқа яна қандай симптомлар кузатилади? Фото: «Домашний очаг»
Коронавирус билан касалланганликдан дарак берувчи энг кўп маълум бўлган белги тана ҳарорати ошиши ва нафас олишнинг қийинлашиши ҳисобланади. Аммо сиз эътибор бермаган бошқа аломатлар ҳам COVID-19 билан зарарланганингиздан дарак бериши мумкин. «Домашний очаг» журнали бошқа кузатилиши мумкин бўлган симптомлар ҳақида маълумот беради.

Қорин соҳасида оғриқни ҳис қилиш
Қоринда оғриқ, ич кетиши ва кўнгил айниганидан кейин коронавирусга хос бошқа анъанавий симптомлар кузатилади. Ҳазм жараёни билан боғлиқ муаммолар, хусусан, овқатдан заҳарланишга ўхшаш симптомлар кузатиладиган бўлса, ҳар эҳтимолга қарши бошқа одамлар билан контактда бўлмай турганингиз яхши.

Бош оғриғи
Коронавирусга хос яна бир симптом бош оғриши ҳисобланади ва шифокорлар бунга ўпкадаги муаммо сабаб кишига кислород етишмайди бу эса бош оғриғига сабаб бўлади деб ҳисоблайди.

Бош оғриши, хотира сусайиши ва уйқу босиши
Коронавируснинг организмга таъсирини ўрганган олимлар унинг нафақат нафас аъзолари, балки асаб тизими ва бош мияга ҳам таъсир кўрсатади деб ҳисоблайди. Бу эса бош айланиши, уйқу босиши ва хотира сусайиши каби аломатлар пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Томир тортишиш
Вирус асаб тизими ҳужайраларига таъсир қилганидан кейин оёқ-қўлларда томир тортишиши кузатилади. Аввал сизда бундай ҳолат кузатилмаган ва ҳозир тез-тез такрорланадиган бўлса, бошқалар билан мулоқот қилмаслик ва шифокорга мурожаат қилиш тавсия қилинади.

Оёқ бармоқларида қизғиш доғлар пайдо бўлиши
Кўп ҳолларда ушбу симптом болаларда кузатилади ва бир оздан кейин изсиз йўқолади. Ушбу белгининг пайдо бўлиши испаниялик шифокорлар томонидан аниқланган, аммо пайдо бўлиши нима билан боғлиқлиги ҳозирча маълум эмас.

Мушаклар бўшашиши ва оғриши
Мушакларнинг гриппдагидек бўшашиши коронавирус ташхиси қўйилган беморларнинг 38 фоизида аниқланган. 15 фоиз бемор мушаклардаги оғриқдан шикоят қилган. Кўп ҳолларда мазкур икки симптомдан кейин COVID-19’нинг бошқа белгилари ҳам кузатилади, аммо баъзи ҳолларда бу касалликнинг ягона белгиси бўлиши ҳам мумкин.

Конъюнктивит
Вирус инсон организмига шиллиқ қаватлар – оғиз, бурун ёки кўз орқали тушади. Кўз шиллиқ қаватининг қизариши, яллиғланиш ёки қичиши ҳам коронавируснинг айнан кўз орқали юққанидан дарак бериши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 4
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 111
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 91
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 77
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 3
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 43
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 63
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 72
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 232
  • Бўлимлар