«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 06:44
ЎЗO‘Z

Жисмоний шахсларга ўлчовли ёмбилар ва қимматбаҳо тангаларни олиб чиқишга рухсат берилди

26 сен, 17:48 1 920 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жисмоний шахсларга ўлчовли ёмбилар ва қимматбаҳо тангаларни олиб чиқишга рухсат берилди Бу президентнинг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6066-сон фармонида назарда тутилган.
Жисмоний шахслар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбилар ва Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини мамлакат ҳудудидан ташқарига чекловларсиз олиб чиқиш ҳуқуқига эга бўлишди.

Norma’нинг ёзишича, бунда иккита шарт мавжуд:
- тегишли сертификатлар мавжуд бўлиши;
- олиб чиқишнинг меъёридан ошган тақдирда - мажбурий равишда йўловчи божхона декларациясини тўлдириш.

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси Молия вазирлиги тасарруфига ўтказилганлиги муносабати билан МБ ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги тугатилади. Унинг ўрнига МБнинг марказий аппарати тузилмасида Қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш хизмати ташкил этилади.

У Марказий банк томонидан халқаро резервларни бошқариш операциялари доирасида сотиб олинадиган ва сотиладиган қимматбаҳо металларни ҳамда сақланаётган бошқа қимматликларни қабул қилиш, сақлаш, жўнатиш ва ҳисобини юритиш билан шуғулланади. У томондан кўрсатилган мақсадларда фойдаланиладиган бино ва объектлар ўта муҳим объектлар тоифасига киради ва тегишлича муҳофаза қилинади. МБ тугатилаётган Агентликнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Бир ой муддатда ҳудудларга биржа савдоларида сотиладиган қимматбаҳо металларни етказиб бериш механизмини жорий этишлари керак.
Ҳужжат 23.09.2020 йилдан кучга кирди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 70
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 249
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 97
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 235
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 222
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 123
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 59
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 99
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 155
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 328
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 189
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 249
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 52
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 96
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 117
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 69
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 151
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 70
  • Бўлимлар